Yangiliklar
31.08.2015

2“Шарқ тароналари” Х халқаро мусиқа фестивалининг тантанали ёпилиш маросими.

30.08.2015

2Беш кун давомида дунёнинг энг кучли санъаткорларини ўзида жамлаган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали якунига етди. 

30.08.2015

2Биржан БАЗИЛЖОНОВ, мусиқачи, (Қозоғистон): — Самарқандга биринчи марта келдим. Аввалари мен уни фақат телевизорда кўрганман. Шаҳрингиз ҳақида етарлича маълумотга эгаман деб ўйлардим, лекин келиб  билдимки, Самарқанд телевизорда кўрганимдан анча гўзал экан. 

30.08.2015

2Волкер НЕЕФ,  “Berliner Blatt” газетаси бош муҳаррири (Германия): - “Шарқ тароналари” Х Халқаро мусиқа фестивали очилиш маросимини Регистон майдонида туриб кузатиб бордим. 

30.08.2015

228 август куни Самарқандда “Шарқ тароналари” Х халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Биз фестиваль иштирокчилари билан шу ҳақда суҳбатлашдик.

Официальная страница на Facebook    Официальный канал фестиваля на YouTube

 

Ishtirokchilar

«Обшор» мусиқий фольклор гуруҳи (Афғонистон)

Obshor_1

Афғонистон Ислом Республикасида фаолият юритиб келаётган мусиқий фольклор гуруҳларининг ҳар бири ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради. Уларда мамлакатнинг турли минтақаларида яшовчи миллат ва элатларнинг тили, шеваси, урф-одат ва анъаналари ўз аксини топган. Муҳаммад Мурод Сархуш раҳбарлигидаги «Обшор» мусиқий фольклор гуруҳи 2008 йилда Кобул шаҳрида, Афғонистон ахборот ва маданият вазирлиги қошида ташкил этилган. Мусиқий раҳбар-Абдулжалил Садид. Гуруҳ репертуаридан миллий чолғу куйлари ва лирик қўшиқлар билан бир қаторда, 12 мақом таркибига кирувчи мақомлардан намуналар ҳам жой олган. Афғонистон телевидениеси ва радиоси томонидан «Обшор» мусиқий гуруҳининг куй ва қўшиқлари тез-тез эфирга бериб турилади. Мусиқий гуруҳ аъзолари мамлакатдаги турли тадбирларда, шунингдек, Франция, Тожикистон, Покистон, Бангладеш, Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари каби бир қатор хорижий мамлакатларда ташкил этилган мусиқий фестивалларда иштирок этиб келмоқда. Мусиқий гуруҳ аъзолари ўз чиқишларида асосан доира, най, чанг, афғон рубоби, дўмбира, табла, ғижжак каби миллий мусиқий асбоблардан фойдаланишади. «Обшор» мусиқий фольклор гуруҳи аъзолари маҳаллий санъаткорлар томонидан асраб-авайлаб ва ривожлантириб келинган маданий меросни келажак авлодларга етказишида Афғонистон Ислом Республикаси ахборот ва маданият вазирлигига яқиндан ёрдам бериб келмоқда. 

Диб Эл Аяши мусиқий гуруҳи (Жазоир)

DSC_2150

Малуф ва мадиҳ мусиқа йўналишида эллик йилдан ортиқ муддат давомида ижод қилиб келаётган мусиқачи Диб Эл Аяши ушбу йўлналишнинг етакчи намояндаси ҳисобланади. У бошқа мусиқачилар орасида малуф мусиқий мактабининг пайдо бўлишига ҳисса қўшгани ҳамда ижоддаги талабчанлиги билан машҳур. Диб Эл Аяши ўзининг кучли овози орқали Андалусия йўналишини қайта жонлантирувчи 20 дан ортиқ аудио тўпламлар чоп этди. Малуф йўналиши меросини сақлаб қолишдаги буюк хизматлари ҳамда камтарлиги учун ҳам Диб Эл Аяшини барча авлод мусиқачилари қаттиқ ҳурмат қилишади. Шиҳ Ҳасан Эл Анаби ҳамда Ҳаж Моҳамед Таҳар Эл Ферганийлар каби машҳур мусиқачилар Диб Эл Аяшининг малуф йўналишига меҳр қўйишига сабабчи бўлган устозлар саналишади. Диб Эл Аяши Жазоир мусиқа ташкилотларини қўллаб-қувватлаб, ташкил қилинган тадбирларда фаол иштирок этмоқда. Шунинг билан бир қаторда, у Жазоир телевидениеси учун бир қатор қўшиқлар ёзмоқда ҳамда 2015 йилда Эзежел Маҳжуз ва Эл Мадиҳ каби қадимий мусиқий йўналишларини ўзида акс эттирувчи янги аудио тўпламини чиқариш тараддудида.

«Акк:зент» триоси (Австрия)

Photo_1

Маданият марказлари ва черковлар- даги чиқишларидан ташқари Акк:зент учлиги Венадаги халқаро аккордеон фе-стивали каби дунёга машҳур анжуманларда қатнашиб келмоқда. Ҳозирга қадар гуруҳнинг мусиқаси Австрия, Германия ва Люксембург радио тўлқинларида ҳам жаранг сочмоқда. Аккардеон орқали ижроси «Акк:зент» нинг асосий йўналишларидан бири бўлиб саксофонлар жўрлиги эса ёрқин туйғулар ва ёшликни ёдга солади. Шундай экан, бу ижролар дунё мусиқаси, жаз, эстрада, замонавий ва техно мусиқалар (электрон чолғулар ёрдамида яратил- ган мусиқа тури) билан бир поғонада, ҳаттоки баъзан улардан ҳам юқорида туради. Уларнинг ўзига хос тўплами Польша Жаз радиоси томонидан «аккордеон ижросидаги жаз муолажаси» деб таърифланган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, «Акк:зент» саҳнага чиққанига қисқа вақт бўлганига қарамасдан, ушбу учлик Австрия услубидаги жаз орқали дунё мусиқаси йўналишларининг ёрқин на моёндалари қаторидан жой олишга ҳам улгурди. Бунинг сабаби учлик ўз ижросида жаз ва дунё мусиқасининг услубларини қўллай олишида бўлса керак?! Ҳақиқатдан ҳам, бу уч ёш мусиқачи учун мусиқий тушунчаларнинг ҳеч қандай чегараси йўқ; барчасини маҳорат билан ижро этишади. Буларнинг барчаси «Акк:зент» учлигининг мухлислари ортиб боришига замин яратади.

БУТА (Озарбайжон)

Buta foto

«Бута» мақом гуруҳи Озарбайжонда хизмат кўрсатган артист, доцент Элчин Гашимов раҳбарлиги остида 1994 йилда ташкил этилган. Гуруҳ аъзолари: Элчин Гашимов -тор ижрочиси. Элнур Аҳмедов - камонча ижрочиси, Озарбайжонда хизмат кўрсатган артист, доцент. Камран Каримов–ноғора ижрочиси, Фикрет Амиров номидаги республика танлови ғолиби. Ширзад Фаталиев-балабан ижро- чиси, республика танловлари ғолиби, Озарбайжонда хизмат кўрсатган артист. «Бута» мақом гуруҳи бир неча нуфузли республика ва халқаро мақом ижрочилари танловларида иштирок этиб келмоқда. 2009 йилда гуруҳ Озарбайжонда ўтказилган Халқаро мақом ижрочилари фестивалида қатнашди. Озарбайжонда хизмат кўрсатган артист, яккахон хонанда Таяр Байрамов, 2009 йил Бокуда ўтказилган Биринчи Халқаро мақом ижрочилари танловида иштирок этган ва Гран-при совриндори бўлган. Бугунги кунда у Озарбайжон давлат академик опера ва балет катта театри яккахони. «Бута» мақом гуруҳи муваффақиятли тарзда Америка Қўшма Штатлари, Италия, Швейцария, Россия, Эрон каби бир қатор мамлакатларга ижодий сафарлар уюштирган.

 Шилпакала академияси (Бангладеш)

DSC_0046

Бангладеш Шилпакала академияси амалий ва тасвирий санъат миллий академияси ҳисобланиб, 1974 йилда расмий ташкилот сифатида Маданият вазирлиги қошида ташкил этилган. Академия санъат, миллий маданиятни татбиқ қилиш ва унинг ривожланиши учун керакли имкониятларни яратиш каби вазифаларни ҳам бажаради. Бундан ташқари, академия семинарлар, муҳокама учрашувлари, қисқа муддатли амалий машғулотлар ташкил қилиб боради, иқтидорли санъаткорлар ни молиявий грантлар ва стипендиялар билан таъминлайди ҳамда амалий ва тасвирий санъатнинг турли йўналишларида мусобақалар уюштириб туради. Академия қуйидаги бўлимлардан ташкил топган: тасвирий санъат ва фотография, драма ва киношунослик, мусиқа, рақс ва ифодали ўқиш, тадқиқот ва нашр, амалий машғулот, дастур ишлаб чиқиш. Бўлимларнинг ҳар бирига алоҳида директор бошчилик қилади. Маъмурий вазифалар эса академия котиби томонидан амалга оширилади. Ҳар йили деярли 20 га яқин хонанда, созанда ва раққослар академиянинг ҳомийлиги остида ўз ижодларини хорижда ҳам намойиш қилишади.

Ҳилде Фратур ва ҲоП триоси (Белгия)

 25 HILDE FRATEUR EN TRIO HOP JUNE 2015 (77)

Ҳилде Фратур хонанда бўлиш билан бирга қўшиқлар ҳам ёзади. Ўз ижросида диатоник аккордеон ҳамда укулеле чолғулари ёрдамида Бельгия, Италия, Нидерландия, Венгрия, Филиппин, Миср, Австрия ва Жанубий Африка каби давлатларда уюштириладиган концерт дастурлари, конференциялар ва маҳорат дарсларида намойиш этиб келмоқда. Hot on the Planet (Ер шарида жазирама) триоси барқарорлик, ҳаёт, «тўрт унсур» ва иқлимга бағишланган қўшиқлар ижро этади. Ҳилде Фратурнинг 2015 йилдаги «Water uit de hemel» (Осмондан сув) номли тўпламида ҳам ушбу трионинг биргаликдаги ижроси кўзда тутилган. Ҳилде Фратур созандалар Берт Ван Лаетҳем ва Ҳанс Мортелманс билан биргаликда « Fundaçion Patagonista» лойиҳасининг таркибий қисми сифатида ташкил этилган ва Патагониа тарихига бағишланган мусиқий дастурга муаллифлик қилади. Берт Ван Лаетҳем Лёвендаги Лемменс институтида классик скрипкадан сабоқ ола бошлади. Ҳозирда энг машҳур оркестр ва ансамбллар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ҳанс Мортелманс (гитара ижрочиси ҳамда хонанда) 2005 йилда ўзининг фламан анъанавий мусиқасини лўлиларнинг жази, Кубанинг Сон услуби, Бразилиянинг машҳур Босса Нова услубларини бирлаштирувчи гуруҳини ташкил қилди. Жаз, фольклор ва француз шансон услубидаги кўпгина мусиқий лойиҳаларда ҳам фаол қатнашиб келмоқда. Учликнинг яна бир аъзоси–Барт Браекен («табиий зарбли чолғу ижрочиси») анжомларни «қайта ишлатиш»ни яхши кўради ҳамда эски буюмларга янгича маъно беришга ҳаракат қилади. Фламан мусиқасининг ушбу созанда ижросидаги ўзига хос зарбли чолғулардан бири – бу эски «кир ювиш тахтаси».

«Эва Квартети» (Болгария) 

Eva Quartet BW 300

«Эва квартети» дунёга машҳур «Le Mystere des Voix Bulgares» (Болгария ово- зи сири) аёллар хорининг энг ширали овоз соҳибаларини ўзида жамлаган. Гуруҳ 1995 йилда тўрт нафар аёл томонидан ташкил этилган. Квартетнинг репертуари болгар қўшиқлари, черков қўшиқлари, замонавий мусиқа намуналари ўрин олган. 2000 йилнинг ёзида Германиянинг Рудолстадт шаҳрида бўлиб ўтган «Magic Voices» (Сеҳрли овозлар) номли рақс ва фольклор фестивалида квартетнинг чиқишлари барчада катта қизиқиш уйғотди. 2002 йил «ВеДаКи» ва «Ҳаиг Язджиан» гуруҳлари билан ҳамкорликда янги лойиҳага қўл урди. 2003-2004 йилларда эса «Jeunesse Vienna» номли катта лойиҳада иштирок этишди. 2007 йили гуруҳ Данубе мусиқа фестивалида қатнашди ва шу йилнинг ёзида Банда Адриатиcа билан яна бир лойиҳани амалга оширди. Бундан ташқари квартет «Bulgarian Folklore Gifts «(Болгар фолклор туҳфалари) ва «Ҳармониэс» (Уйғунлик) номли иккита аудио тўпламни эълон қилди. Австрия мусиқа журнали « Harmonies « тўпламини «болгар аёл хонандаларининг энг чиройли овозлари жамланмаси» дея баҳолади. Квартет Гергана Димитрова, Софиа Ковачева, Эвелина Христова, Даниэла Стоичкова-Димитровадан иборат.

 Жянгсу аёллар миллий оркестри (Хитой)

Womans orckesrta

Лянг Юнганг амалий санъат гуруҳига қарашли Жянгсу аёллар миллий оркестри Хитой анъанавий халқ оғзаки ижо- ди намуналарини тараннум этувчи ягона аёллар оркестри ҳисобланади. Мутахассислар ҳам оркестрнинг Хитой миллий мусиқасини кенг тарғиб қилишдаги ҳаракатларини қўллаб-қувватламоқда. Гуруҳдаги мавжуд ёшлик қуввати, мукаммал тажриба ва ўзаро ҳурмат туфайли ҳам оркестр ўзининг океанортидаги концертларида юқори таърифу тавсифларга сазовор бўлмоқда. Хитой марказий телевидениеси, «China Cultural Daily» ва бошқа матбуот вакиллари оркестрнинг муваффақиятли ижро- си ҳақида кўрсатувлар тайёрлаб келишиди. Оркестр Жянгсу вилоятининг рамзига айланиб улгургани ҳолда, ушбу ҳудудда илк бора ўтказилган Венҳуа санъат кўргазмасида энг яхши ижро совринини қўлга киритди. Бундан ташқари, Х Хитой санъат фестивалида Хитой миллий чолғулари ва халқ оғзаки ижоди уйғунлиги йўналишида иккинчи ўрин билан тақдирланди. 2014 йил гуруҳ Буюк Ипак Йўлидаги етти вилоят ва ўн икки шаҳар бўйлаб «Ипак йўли» номли концерт дастурлари билан ижодий сафарда бўлди. Бутун мамлакат бўйлаб ўн олти марта миллий мусиқий концертлар уюштирди. 2014 йилда Жянгсу вилоятида бурилган концерт ҳудуднинг энг шов-шувли янгилигига айланган.

Чамангул Боқи (Хитой)

IMG_0353

Чамангул Боки Урумчи шаҳрида туғилган. Шинжон санъат институтини мусиқа факультетини. 2014 йилда Ўзбекистон давлат консерваторияси магистратура бўлимини анъанавий хонандалик йўналиши бўйича тамомлаган. Таҳсил давомида консерваториянинг катта залида икки маротаба яккахон концерт дастурини тақдим этди. Бир нечта радио каналларда унинг ижросидаги қўшиқлар мунтазам узатилмоқда. Бундан ташқари, Чамангул Боқи шаҳар ва республика миқёсидаги тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда. Унинг ўз мавзуси юзасидан олиб борган илмий изланишлари бир қанча манбаларда эълон қилиниб, мутахассислар эътиборига сазовор бўлди. Чамангул Боқи ижросидаги ўзбек миллий мусиқа дурдоналари ажралиб туриши билан бирга мумтоз усулларга мос бўлиб, анъанавий ижро услубига янги бир тароват бағишлаган. Унинг ижросидаги уйғур миллий мусиқалари, қўшиқлар ва рақслари ҳам мутахассислар, ҳам шинавандалар томонидан катта қизиқиш билан қабул қилиниб, қардош халқлар бирлигига хизмат қилмоқда.

Элисоума триоси (Комор ороллари)

ELISOUMA

Илгари ўзига хос услубда ижод қилган уч нафар мусиқачи Элисоума гуруҳини тузиш учун яккахонлик фаолиятларига якун ясашди. Элиассе Бен Жома гуруҳнинг энг ёш аъзоси бўлиб, 2010 йилда Ҳинд океани ҳудуди мамлакатларининг «Энг яхши санъаткори» номига сазовор бўлди. Бастакор, хонанда ва гитара ижрочиси сифатида Элиассе Комор ороллари ва ҳинд океани оролларидаги анъанавий таараб, мгодро, шигома, серебвалоло ритмларини Ғарб мусиқасининг жаз, фанк, рок услубларидан олинган ритмлар билан уйғунлаштириб, янги мусиқий балладалар яратади. Гуруҳнинг Соуби тахаллуси билан машҳур бўлган ижрочиси, Атҳоумане Соубира оммага анъаналарнинг фаол давомчиси сифатида танилган. Гамбуси ва дзендзе (Комор арфаси) каби мусиқий чолғу асбобларини маҳорат билан ижро этади. Гуруҳнинг юзидан ҳеч ҳам табассуми аримайдиган ижрочиси, Мвегне М’Мадига «руҳини жин қамраб олган» деб таъриф беришади. М’Мади дзендзе чолғу асбобини таъсирли қилиб чала олади. Уни ўзи истиқомат қилаётган оролларнинг унутилган қўшиқларини қайта тиклаш илҳомлантиради. Комор ороллари тарихида илк маротаба Эли-соума триоси анъанавий ва замонавий Комор мусиқасининг аралашмаси (фюжн)ни яратишди.

Келитэ гуруҳи (Коста Рика)

 collage

Келитэ гуруҳи 2008 йилда Коста Рика жанубидаги нуфузли таълим муассасаси саналадиган Сан Кар- лос қишлоқ хўжалик коллежининг таркибида ташкил топган. Аввалига фақатгина талаба ва битирувчилар- ни ўзида жамлаган гуруҳ йиллар давомида шаклланиб, юқори даражали мусиқачилардан иборат жамоага ай- ланди. «Келитэ» шу кунга қадар кўпгина театр, турли концерт ҳамда тадбирларда ўзининг чиқишлари билан қатнашиб келмоқда. 2008 йил Перудаги халқаро фольклор фестивалида гуруҳ Коста Рика вакили сифатида ўз ижодини намойиш қилди. Гуруҳ ре- пертуаридан тамбито, калипсо каби Коста Риканинг анъанавий жанрлари ўрин эгаллаган. Лекин эстрада йўналиши ҳам уларнинг ижодининг бир қисмини ташкил қилади. Гуруҳ аъзолари ўз қўшиқларида Коста Рика деҳқонлари ҳаётидан ҳикоялар куйлашади. Ги- тара, аккордеон, най ва кларнетдан ташқари, замонавий мусиқа асбоблари—электрли басс, электрли пиано, довул ҳамда маҳаллий окарина, маримба каби анъанавий чолғулар ҳам яратилаётган мусиқаларнинг жонли ва ўзгача жаранглашига ёрдам беради.

Қуёш ва ой (Эквадор)

Band Photo

Inti and the Moon лотинфюжн йўналишида ижро қилувчи гуруҳ бўлиб, 2010 йилда Нью Йорк шаҳрида ташкил этилган. Жеованни ўз истеъдодини кенг оммага намойиш қилиш мақсадида 2002 йилда Эквадордаги кичкина қишлоқдан дунё санъати ва мусиқасининг маркази-Нью Йорк шаҳрига кўчиб боради. Шундан сўнг, Анд ҳудудлари (Боливия, Колумбия, Эквадор ва Перу) фольклор мусиқа гуруҳларининг вакили сифатида бутун мамлакат бўйлаб концерт дастурлари ташкил қилади. Шунингдек, шаҳар Метрополитен ҳокимиятининг «Нью- Йорк остидаги мусиқа» дастури доирасида ҳам қатнашади. «Inti and the Moon» гуруҳи 2010 йилнинг ёзидан ўз фаолиятини бошлади. Худди шу йили мусиқачилар гуруҳ номи билан аталувчи илк тўпламни тақдим этди. Тўпламни кенг оммага тарғиб қилиш мақсадида Кончетта ва Жеованни Эквадор ҳамда Мексикага жўнаб кетишди. Санъат ва мусиқанинг халқаро пойтахти бўлмиш Нью-Йорк шаҳрида қўним топгани учун ҳам Inti and the Moon гуруҳи мусиқанинг фламенко, жаз, шунингдек Яқин Шарқнинг турли мусиқий жанрларидан таъсирланиб ижод қилишмоқда. 

Қоҳира опера уйининг Араб мусиқаси гуруҳи (Миср)

Arab Music

Гуруҳ тўрт нафар мусиқачи ва бир хонандадан иборат бўлиб, улар араб мусиқасининг турли услублари, жумладан, мувашшаҳ, мактока ва театр мусиқаси йўналишларида ижод қилишади. Мазкур гуруҳ Қоҳира опера уйининг диний қўшиқлар ансамбли- нинг бир қисмидир. Диний қўшиқларни ва араб мусиқий меросини асраб-авайлаш ва унинг Миср ва араб бастакорлари томонидан яратилган асл ритмларини ўзгартирмасдан янада сайқаллаб бориш гуруҳнинг асосий вазифаларидан саналади. 1972 йилда гуруҳ раҳбари Абдул Ҳалим Новера диний қўшиқлар ансамблини ташкил қилди ва 1973 йилда илк концерт дастурини намойиш этди. Ансамбл концерт дастурларини 16 та хонанда ва 25 та созанда билан бир- галикда Ал-Ҳарамдаги Саййид Дарвиш театрида ижро этишни бошлади. Бугунги кунга келиб, аъзолар сони 50 та хонанда ва 60 созандага етди. Гуруҳ ижодкорлари Тунис, Маро- каш, Жазоир, Ливия, Ливан, Иордания, Сурия, Қувайт, Францийа, Испания, Туркия каби давлатларда концерт берди. Тунисда бўлиб ўтган Карфаген Халқаро фестивали, Марокашдаги Асилан ва Эл Рабат фестивали ёки Парижда бўлиб ўтган хонанда Умму Гулсум шарафига ўтказилган тадбир- ларда ҳам гуруҳ ўз ижролари билан иштирок этди.

Силвер Сепп (Эстония)

Silver Sepp

Эстониянинг қадимги халқ оғзаки ижоди намунаси ҳисобланадиган руно-қўшиқчилик анъанасининг ёрқин ижрочиси, Силвер Сепп Эстонияда ягона трубадур ижодкор (ўрта асрлар қўшиқчи-шоири) саналади. У мусиқага бутунлай ноанъана- вий усулда ёндашади, биз учун таниш бўлмаган чолғу асбоблари ёрдамида мусиқа яратишга ҳаракат қилади. Унинг ижоди «атрофимиздаги хоҳлаган буюмни чолғу асбоби сифатида ишлатишимиз мумкин» деган ғояга асосланади. Силвер Сепп РО:ТОРО, Свята Ватра, Бомбиллаз каби Эстониянинг машҳур фольклор гуруҳлари билан ҳамкорликда ижод қилди ҳамда Европа ва Шимолий Америка бўйлаб концертлар берди. Ҳозирги вақтда эса ўзининг яккахон концерт дастурларига тайёргарлик кўряпти. Силвер Сепп айнан яккахон концерт дастурлари мухлислар билан тўгридан-тўғри алоқа боғлаш имконини беришига ишонади.

«Унто» дуэти (Финландия)

unto huuto

«Унто» номли икки дўст мусиқий жуфтлигининг дастури фин анъана- вий мусиқасининг замонавий ва эстра- да билан аралашган услубидаги бир қанча намуналарни ўз ичига олади. Фин анъанавий мусиқасининг энг муҳим қисми–бу рунолаул (шеърни куйлаш). Бунда хонанда қаҳрамонлар ҳақида ёки севгининг аччиқ қисмати ҳақидаги ҳикояларни достон қилиб куйлайди. Лекин баъзида қўшиқлар оддий ҳаёт тарзининг хурсандчили- клари ва ғамларини ҳам тасвирлаган. Ушбу қўшиқларда сеҳр ҳам куйланади. Масалан, «Метсенпеитто» номли қўшиқда аёл далага ёздан кейин ўз чорвасини йиғиш учун боради, лекин ўрмон жодугари уни сеҳрлаб ўрмонда банда қилиб олиб қолади. Сеҳрга қарши ечимни топганидагина аёл жодудан халос бўла олади. «Лаулун лопетус» ҳикояларнинг якунланиш қисми саналади. Хонандалар ўз ижроларининг ушбу якунловчи қисмида Карелиан ёик услубида куйлашни кўзда тутишган. Ижролар асосан кантеле номли фин миллий чолғу асбобида намой-иш этилади. Бу торли асбобнинг 5 тадан 32 тагача тори бўлиши мумкин. Унто дуосининг кантеле чолғусининг торлари 10 тадан 15 тагача. Бундан ташқари, гуруҳ ўз дастурлари давоми- да мусиқий аррадан ҳам фойдаланишади. Бу чолғу 20 асрнинг бошларида том қопловчи усталар томонидан жуда ҳам кенг қўлланилган.  

Андре Габриэл ва Провенслик созандалар (Франция)

Ensemble Provence

André Gabriel and drummers from Provence (France) Андре Габриэл 1977 йилда илк бора зарбли чолғу чалишни бошлади. Бугунги кунда у бир қатор нуфузли танловлар совриндори ва мукофот- лар соҳиби саналади. Бундан ташқари, Марсел миллий консерваторияси ва Авинёнда зарбли чолғу ҳамда анъана- вий мусиқадан сабоқ бериб келмоқда. Унинг ҳаётдаги шиори: «Мусиқа ҳеч қандай чегара билмайди, у ин- сонлар ўртасидаги мулоқотнинг умумий воситаси бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади». У Европа, Япония ва Америка Қўшма Штатларида ижодий сафарлар- да бўлди. Андре тез-тез яккахон пианино концертлари ҳам уюштириб туради. «Les Tambourinaires de Provence» (Провенслик созандалар) гуруҳи билан миллий анъанавий мусиқа ҳамда янги мусиқий йўналишларни уйғунлаштирган ҳолда асарлар яра- тади. Унинг мақсади тамбуринда янграйдиган мусиқа оҳангини бошқа мусиқий чолғулар ёрдамисиз янада юқори поғонага олиб чиқишдан ибо- рат. Андре 2500 дан ортиқ намуналарни ўзида жамлаган каттагина чолғу асбоблари тўплами соҳиби. Шулардан 60 таси турли шакл, кўриниш ва овоз- даги зарбли чолғулар. Францияда Андре Габриэл фай- ласуф, чолғу асбобларини тўпловчи коллекционер, моҳир мусиқачи, мусиқашунос, қалбан Провенслик, умуман соф ва ноёб характерли инсон сифатида машҳур.

«Дидгори» ансамбли (Грузия)

Didgori_photo_1

«Дидгори» ансамбли Гурам Тамазашвили ва Леван Тситайшвили раҳбарлигида 2003 йилда ташкил этилган. 2004 йилда эса бош руҳоний Николоз Читянинг қўллаб-қувватлаши билан ёш хор қўшиқчилари Тбилисидаги муқаддас Илья черковида ўзларининг янги хор гуруҳларини ташкил қилишди. Гуруҳнинг илк катта концерт дастури 2006 йилнинг 5 февралида Тбилиси кино уйида бўлиб ўтди ва орадан бир йил ўтиб ансамбль жамоаси Тбилиси консерваториясида яккахон концерт берди (гуруҳнинг илк аудио тўплами айнан шу концерт дастуридан олинган жонли ижроларни ўз ичига олади). Санъаткорлар 2008 йил сентябрда Тбилисида ўтказилган «Анъанавий кўп овозлик услубида» мавзусидаги халқаро симпозиумда ҳамда 2009 йилда Саҳиоба ансамбли билан биргаликда иккинчи катта концертда иштирок этишди. Грузия анъанавий кўп овоз услубини ўрганиш ва ривожлантиришни ўзига мақсад қилиб олган «Дидгори» ансамбли аъзолари ўз изланиш ва ижодларининг намунаси сифатида иккинчи аудио тўпламни чоп этишди

«Early English Music» триоси (Буюк Британия)

Earl English Trio-1

Кўп қиррали созанда ва мусиқий илм эгаси бўлган-Доктор Жон Бенкс ва Доктор Кларе Саламан хонанда Ҳани Роҳани ҳамда зарбли чолғулар ижрочиси Фариборз Кианилар билан биргаликда ўрта асрлар инглиз мусиқасини тарғиб қилиш устида ижод қилишмоқда. Жон Бенкс Ўрта асрлардаги Шарқ торли чолғулари, жумладан Ўрта асрлар арфаси, уд, дулcимер, аккордеон бўйича катта тажрибага эга. Лондондаги «Шекспир Глобус» теа- трининг доимий ижрочиси ва мусиқий раҳбари бўлган Кларе Саламан скрипка, никеларфа, ҳарди-гарди (ғилдиракли лира), ҳардангерфеле (Норвегия анъанавий скрипкаси), фидел (ўрта асрларда Европада кенг тарқалаган торли ва ёй билан чалинади) ва ребек (уч торли ва ёй билан чалинади) каби бир қатор чолғу асбобларини чалиш қобилиятига эга. Ҳани Руҳани-маҳоратли хонанда. Лондондаги Тринити мусиқа коллежида таҳсил олган. Фариборз Киани ўзи Лондонлик бўлса ҳам, Эрон зарбли чолғуларини маҳорат билан ижро этади. Зарбли чолғулар бўйича эронлик мутахассисларнинг ўзидан таълим олди. Бир қатор Эрон, қолаверса, дунё тан олган бошқа мусиқа маданиятлари вакиллари билан биргаликда дунё бўйлаб концертлар ташкил этишди. У Жон Бенкс ва Кларе Саламан билан 2012 йилда Пурcелл Румда ва бошқа бир қатор тадбирларда бирга ўз ижо- дини намойиш қилди. Фариборз Ки- ани ҳозирда-Лондондаги Сити Университетининг Яқин Шарқ Ансамбли раҳбари

Дилранг сўфий музишнс (Ҳиндистон)

4876 (10)

«Дилранг сўфий музишнс» гуруҳи қуйидаги санъаткорлардан иборат: Устад Важаҳат Ҳусайн Хон (етакчи хонанда), Равиндра Панчал, Ҳайдер Аббас, Локеш Кумар Гандҳар ва Лалит Ратҳод. Гуруҳга тажрибали хонанда, бастакор ва ўқитувчи Устад Важаҳат Ҳусайн Хон бошчилик қилмоқда. Гуруҳ асосан мумтоз мусиқа, сўфий қўшиқлар, ғазал, руҳани йўналишларида ижод қилади. Ман- ба сифатида эса, асосан, Ҳазрат Умар Ҳусрав, Ҳазрат Бедам Варси, Ҳазрат Рааз Ниёзий, Мавлоно Жалолиддин Муҳаммад Румий, Мавлоно Абдураҳмон Жомий, Ҳазрат Абу Абдуллоҳ Жаъфар ибн Муҳаммад Рўдакий, Ҳофиз Ҳиндий ва Ҳазрат Баба Булле Шоҳ каби сўфий шоирларнинг форс тилидаги ижоднамуналарига таянилади. Бутун Ҳиндистонда, қолаверса, Буюк Британия, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Омон, Эрон, Испания, Кения, Нигерия, Ўзбекистон, Тожикистон ва Японияда уюштирилган тадбир ва анжуманларда фаол қатнашиб келмоқда. Ижодининг яна бир йўналиши сифатида шуни таъкидлаб ўтиш мумкинки, Важаҳат Ҳусайн Хон ҳинд фильмлари учун мусиқалар басталаб, қўшиқлар куйлайди. Хонанда Дилранг сўфий мусиқачилари билан биргаликда форс ва ҳинд шоирлари ижодидан намуналар ижро этади.

«НастАр» ансамбли (Эрон)

NASTAR

«НастАр»-анъанавий ва фольклор мусиқа ансамбли. Ансамбль аъзолари мусиқий таълимни Теҳрон униерситети, Теҳрон санъат университетида олишган. Туркия, Малайзия, Россия, Арманистон, Нидерландия, Озарбайжон ва бошқа кўплаб давлатларда ўтказилган халқаро мусиқий тадбирлар ва фестивалларда ишти- рок этишган. Гуруҳнинг ижод намуналари тўплам ҳолида «Dar Atashe Moshtaghi» and «Doorha Avaei hast», «HinKaj o rastmiravi», «Chaharsu» Barafshan «Darigh» номи остида санъат ихлосмандларига тақдим этилган. 2014 йилда ансамбль Малайзиянинг CIOFF (Фольклор фестивалларни таш- киллаштирувчи халқаро кенгаш) ташкилоти томонидан ташкил этилган «Petaling Jaya Malaysia» номли халқаро фольклор фестивалида қатнашди. Бундан ташқари, гуруҳ вакиллари Туркия элчихонаси маданият маркази ҳамда Эрон мусиқа маркази бастакор- лар уюшмасининг аъзоси сифатида ҳам фаолият олиб боради.

Лаус Нова (Италия)

IMG_1031

Ушбу гуруҳ тажрибали мусиқачиларни бирлаштириш мақсадида Мауро Бранда ташаббуси билан 2000 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг дастури ўрта асрлар ва уйғониш даври хонандалик ва созандалик намуналари асосига қурилган. Турли тадбирларда қатнашиб келаётган гуруҳ яқинда Италиянинг Rome Tor Vergata университети ҳамда A.R.C.U.M (Умбрия ҳудуди хорларининг минтақавий ташкилоти) билан ҳамкорликда замонавий эстрада- нинг янги дастурини тузиш ва уни янги ижод намуналари билан бойи- тиш лойиҳаси устида иш бошлади. «San Michele Arcangelo» ташкилотига қилинган мурожаат натижасида Грузия қўшиқларининг қадимги куйлаш усулларини ўрганиш ва саҳнада куй- лашга рухсат олишди. Айни пайтда «Лаус Нова» гуруҳи вакиллари янги тўплам яратиш устида иш олиб бормоқда. Унда турли миллат вакилларининг мусиқаси билан бир қаторда чет эллик мусиқачиларнинг ҳам иштирок этиши кутилмоқда.  

«Шамисен» мусиқани кенг тарғиб қилиш уюшмаси (Япония)

IMG_4125

Ушбу уюшма Ёшизумнинг Нагаута* мактаби 4-давомчиси Косабуро Ёшизумининг ташаббуси билан 1998 йилда ташкил этилган бўлиб, Шамисен мусиқасини оилавий мусиқа сифатида кенг тарғиб қилишни мақсад қилган. Нагаута мактаби 19-асрнинг охирларида ўз фаолиятини бошлаган ва деярли 100 йилдан ортиқ муддат давомида бу ерда мусиқий билим беришмоқда. 2000 йилнинг декабрь ойидан бошлаб, нотижорат ташкилот мақомига эга бўлгач, Шамисен мусиқани кенг тарғиб қилиш уюшмаси фаолият кўламини янада кенгайтириб келмоқда. Ҳозирда ушбу ташкилотнинг раҳбарлар кенгаши раиси– Косаё Ёшизуми ҳисобланади. Уларнинг асосий фаолияти мак- табда ўқитувчи ва ўқувчилар учун тақдимотлар ўтказиш, Шамисен курсларини ташкил қилиш, концерт дастурларини амалга ошириш, кито- блар, видео ва аудио тўпламлар чоп қилиш ҳамда чолғу асбобларини ижарага бериш кабиларни ўз ичига қамраб олади. *Нагаута - бу анъанавий япон мусиқасининг бир тури ҳисобланиб, сўзма-сўз таржима қилинганда, «узун қўшиқ» деган маънони билдиради. Нагаутанинг илк намуналари 1740 йиллардан бошлаб Кабуки, яъни мумтоз япон рақс-драма театри учун ёзилган. Шамисен удга ўхшаш уч тор- ли чолғу бўлиб, нагаута услубининг муҳим қисми саналади. Нагаута ижрочилари одат- да бир вақтнинг ўзида ҳам куйлаб, ҳам ша- мисенда ижро қилишади.  

Биржан Базилжанов (Қозоғистон)

55

Биржан Базилжанов 1991 йилда Алмати шаҳрида дунёга келган. 2009 йилда мактабни тамомлаган Биржан Т.Жургенов номидаги Қозоғистон миллий академиясида анъанавий хонандалик йўналишида таълим ола бошлади. 2013 йилдан буён Жамбул номидаги Қозоғистон давлат симфоник оркестрида яккахон чиқишлар қилиб келмоқда. Шу вақтгача Россия, Исроил, Озарбай- жон ва Австрия каби давлатларда ижо- дий сафарларда бўлиб қайтди. Биржан Базилжанов қуйидаги тан- ловларда тақдирланган: - 2013 йилда Павлодар шаҳрида ўтказилган анъанавий хонандалик республика танловида III даражали диплом билан; 2013 йилда Қизилўрда шаҳрида ўтказилган анъанавий хонандалик ре- спублика танловида диплом билан; 2014 йилда Қарағанда шаҳрида ўтказилган олтинчи республика танлови лауреати; 2014 йилда Ўскемен шаҳрида ўтказилган анъанавий ижрочилик йўналишидаги республика танлови лауреати.  

НГ РЮ» (Корея Республикаси)

_NAH6486(1)

Жунг Аҳ Ли хоним раҳбарлигидаги ушбу жамоа 2006 йилда ташкил топган. Фаолиятининг илк давридан бошлаб труппа аъзолари Корея анъанавий мусиқасини асраш ва ривожлантиришни мақсад қилиб олишганди. Шунинг учун ҳам гуруҳ мунтазам ва махсус лойиҳалар уюштириш, концертлар, қисқа курслар ташкил этиш орқали эзгу мақсадни амалга ошириб бормоқда. «Пунг Рю» ҳозирга қадар ҳар ҳафта мамлакатнинг турли ҳудудларида ўтказиб келаётган доимий чиқишлари орқали минтақавий маданият ва санъатнинг ривожланишида етакчи ўрин тутади. Қолаверса, гуруҳ «Korea Match Cup International Yacht Contest» (Корея халқаро яхта мусобақаси), «Kyunggi International Boat Show» (Кёнги халқаро қайиқлар томошаси), «Harbor Festival» (Бандаргоҳ фестивали), «Mujoo Firefl y Light Festival» (Мужу ёрқин чироқлар фестивали) каби фестивалларда ҳам қатнашади. Шуни қўшимча сифати- да таъкидлаб ўтиш мумкинки, труппа чет элдаги кўплаб чиқишлари орқали корейс анъанавий мусиқа санъатининг донғини дунёга ёймоқда. Буюк Британия (Эдинбург), Америка Қўшма Штатлари, Хитой (Шанхай, Тиажин, Нанжинг, Шинжон) ва Қозоғистон (Алмати) каби давлатлардаги концерт ва фестиваллардаги иштироки орқали гуруҳ аъзолари халқаро миқёсда тан олинган.  

Алтинбек Калинов (Қирғизистон)

kalenov 11

Алтинбек Калинов 2011 йилда К.Молдобасанов номидаги қирғиз миллий консерваториясининг анъана- вий мусиқа ва фольклор йўналишини тамомлади. 2009 йилдан буён Т.Сатилганов номидаги «Еl ırçısı Еstеbеs» қирғиз халқ филармония жа- миятида қўшиқ куйлаб келмоқда. Алтинбек кучли ва ноёб овоз соҳиби, фольклор йўналишда куйлайди. Ўзига хос бадиий ижроси ва таъсирли овози туфайли ҳам Алтинбек «Иссик-Кўл–2011» халқаро танловида Гран-при совриндори бўлган. Бундан ташқари 2003 йилда «Ёш талант» миллий танловида, 2013 йилда Туркияда ўтказилган халқаро фестивалда, 2014 йилда Қозоғистонда ўтказилган халқаро танловлар ғолиби бўлди. Унинг ижод намуналари радио ва телевидение орқали тез-тез мусиқа ихлосмандларига етказиб турила- ди. Бугун Алтинбек Қирғизистонда муваффақиятли фаолият олиб бораётган машҳур хонанда саналади.

Илана Элия (Исроил)

Ilana Eliya

Илана Элия такрорланмас овозга эга хонанда. Унинг ижоди кенг маданий меросга ҳамда Яқин Шарқнинг этник мусиқий анъаналарига асосланади. У хонанда бўлиш билан бирга, ҳикоялар ҳам ёзиб туради. Араб мумтоз асарлари бўладими, Андалусия-да мавжуд бўлган маданиятларнинг муштарак ижод намуналари бўладими- санъаткор ижроси давомида томошабинни ўзи куйлаётган маданиятлар сари саёҳатга етаклайди. Илана дунё бўйлаб ижодий сафарларни амалга оширмоқда ва шу орқали ижодининг этник қамровини кенгайтириб бормоқда. Концерт дастурлари давомида Америка Қўшма Штатлари, Европа ва Исроилда тингловчилар- ни қизиқарли асарлари намуналари билан таништирди. Бундан ташқари, тингловчилар афсонавий Миср хонандаси Ум Кулcум томонидан ижро этилган араб мумтоз асарлари ҳамда лотин, испан, Андалусия ва Миср маданиятларининг бир қатор диний ва дунёвий қўшиқлари билан Илананинг ижроси орқали қайтадан танишиш имкониятига эга бўлишди. Унинг репертуари ғамгин жавобсиз муҳаббат ва соғинч мавзусидаги асарлар, ҳасрат, алла, диний ва дунёвий асарлар, афсона ва ҳикоялардан иборат  

Илги (Латвия)

Ilgi-23

«Илги» гуруҳининг шу кунгача 14 та альбоми ва сараланган қўшиқлардан иборат тўплами чиққан. 2006 йилда «Ne uz vienu dienu» аудио тўплами Европа рейтингида 2-ўринни эгаллади ва тўрт ой давомида энг яхши тўпламлар ўнталигида ўз ўрнини сақлаб турди. Кейинги «Tur saulīte pērties gāja» тўплами 2012 йил апрель ойида тўртинчи ўринда қайд этилганди. Йиллар давомида синтезаторлар асосида ишланган қўшиқлар энди «Илги»нинг анъанавий услубдаги ижроси билан ўзига хос уйғунлик ҳосил қилмоқда. Скрипка, кокле, мешли найчалар, гитара, электр бас ҳамда зарбли чолғулар уйғунлигида қадимий ва бир вақтнинг ўзида замонавий мусиқий услублар бўйича билимга эга бўлган гуруҳ аъзолари томонидан яратилган қўшиқлар шинавандалар кўнглидан жой олди. Гуруҳ шу кунга қадар Trad-It, Posthof, Etnoplaneta, Rudolstadt, Suklegos, Viljandi, Chicago, Madison, Lotus ва Globalquerque каби фестивалларда иштирок этган. «Илги» гуруҳининг ижод намуналари беш маротаба Латвияда «Энг яхши аудио тўплам» дея тан олин- ган. Яқиндагина бу унвон «Tur saulīte pērties gāja» тўплами учун ҳам тақдим этилди. Гуруҳ аъзоси - Илга Рейзниэссе Латвия маданият вазирлигининг фоль- клор йўналишдаги бош мукофоти билан тақдирланди.  

Лаймас Музиканти (Латвия)

Laimas muzykanti02

Этнорок йўналишида ижод қилувчи «Лаймас Музиканти» гуруҳи 1995 йил октябрда Даугавпилс универ- ситетида ташкил этилган бўлиб, Лат- вияда «Uškānu ģimenes ansamblis» (Уш- канс оила ансамбли) номи билан ҳам машҳур. Гуруҳ ўзининг илк ижодий намуналарида этник мусиқа чолғуларидан ва фольклор куйлаш услубидан фойдаланди. Бугунги кунда ижро этилаётган мафтункор қўшиқлар гуруҳнинг анча вақт давомида амалга оширган изланишлари, фольклор мусиқачилардан ўрганган тажрибаларнинг самараси ҳисобланади. Гуруҳнинг тўртта ашуласи 1999 йилда «Упе» овоз ёзиш студияси томо- нидан ёзилган «Danco Dievis» номли аудио тўпламдан жой олди. Шу йилнинг ўзидаёқ, Лаймас Музиканти Италия- нинг Фивиззано шаҳрида бўлиб ўтган халқаро фестивалда биринчи ўринни қўлга киритди. «Илги», «Лаиксне» гуруҳлари ҳамда Лаимас Музиканти гуруҳининг икки нафар аъзоси-Артерс Ушканс Эдгарс Скрагислар билан «Упе» овоз ёзиш студиясининг «Alus Dziesmas» (Май қўшиқлари) номли лойиҳасида иштирок этди. Ушбу тўплам энг яхши фольклор тўплам сифатида 2001 тан олинди. 2003 йил октябрда эса «Изтеиксме» овоз ёзиш студияси «Лаимас» Музикантининг «Гонам Гона» (Бу чўпон учун етади) номли илк аудио тўпламини эълон қилди.

 «Сутарас» фолклор мусиқа гуруҳи (Литва)

P5244866

«Сутарас» Литва миллий мусиқасининг моҳир ижрочиларидан иборат гуруҳ бўлиб, уларнинг дастурида қадимги урф-одатлар намуналари, қолаверса, 19-асрдаги асл чўпонларнинг чолғулар ижросидан тортиб то 20-асрнинг бошларида Литва қишлоқларида кенг тарқала бошла- ган халқаро ва классик чолғулардаги ижроларгача бўлган намуналарни учратиш мумкин.. 1988 йил саҳнадаги илк чиқишидан бошлаб «Сутарас» фольклор мусиқий жамоаси концертлар, теле ва радио дастурлардан тортиб, турли фести- вал ва кўргазмаларда 5300 дан ортиқ чиқишлар қилган. Чехияда 1991 йилда ўтказилган «ПОРТА» фестивалида, 1992 ва 1995 йилларда Данияда бўлиб ўтган Скаген фестивалида, 1994 йили Германиянинг Рудолштатида ва 1995 йилда Австриянинг Мистелбах шаҳрида ўтказилган тадбирларда минглаб тингловчилар «Сутарас»нинг чиқишларини олқишлар билан кутиб олди. Улар Европа, Хитой, Австралия ва Нидерландиядаги кўплаб фестиваллар ва концертларда Литва анъанавий маданиятининг ёрқин вакиллари эканликларини ўз ижролари билан исботлай олишди. «Сутарас»нинг мухлисларини дунёнинг кўплаб мамлакатларида учратиш мумкин. 2004 йилда Сутарас гуруҳи Литванинг анъанавий маданият тарғиботи учун топшириладиган нуфузли мукофоти - «Golden Bird» (Тилла қуш)ни қўлга киритди.

Ҳанта (Мадагаскар)

hanta samarkand

 

Гуруҳ Мадагаскарнинг турли ҳудудларига хос бўлган куйлар ва рақсларни ижро этади. Ҳанта («Янт» деб талаффуз қилинади) Мадагаскарнинг тоғли ҳудудларида дунёга келган бўлса ҳам, болалигининг асосий қисмини оролнинг жанубида ўтказди. У асосан кабоси, валиҳа, катса каби анъанавий чолғулар жўрлигида «а каппелла» йўналишида куйлайди. Оролнинг турли қисмларида истиқомат қилган Ҳанта болалигидан рақснинг турли услубларини ўрганиб келмоқда. Шунинг учун ҳам у Мадагаскарнинг хоҳлаган ритмдаги мусиқа ва рақсларига осонлик билан мослаша олади. Анъанавий маданият борасидаги чуқур билимга эга эканлиги сабабли Ҳанта мусиқанинг ҳақиқийлигини сақлаб қолган ҳолда хонанда ва созандаликда ўз услубини ярата олди. Ҳанта мусиқа басталайди, сўзларини ҳам ўзи ёзади ҳамда қўшиқ ёзиш жараёнида гуруҳдаги аъзоларининг овоз имкониятларини инобатга олинади. Гуруҳ ўз ижросида, авваламбор, Малагаси мусиқаси ритмларининг ранг-баранг, соф, ширали ва мафтун этувчи куйларини жамлаган.

Седаа (Мўғулистон)

SEDAA für Druck (1)

Ушбу гуруҳ ўз концерт дастурларида анъанавий мўғул мусиқасини Шарқ халқлари куйлари билан уйғунлаштирган ҳолда ижро қилади. Анъанавий чолғулар, қолаверса, кўчманчи аждодлардан мерос бўлган ижро усули-бир вақтнинг ўзида бир нечта товушда куйлаш усулида яратилган ашулалар гуруҳ репертуари- нинг асоси ҳисобланади. Morin Khuur чолғусининг ғамгин куйлари ҳамда 120 торли ҳаммеред дулcимер чолғусининг жарангдор овози жўрлигидаги Khöömii усули (бўғизда куйлаш) тебраниб турувчи паст овозда- ги ижролар билан уйғунлашиб кетади. Седаа аъзолари акустик жиҳатдан янги овоз яратишади. Отлар дупурига ўхшаган ўйноқи ритмик қўшиқлар бўладими ёки сокин ижро этилган балладалар бўладими–барчаси тингловчини табиатнинг кенг манзараси сари етаклайди  

Модерн Маори Квартет (Янги Зелландия)

MMQShow01 Key Image_low

«Модерн маори (Янги Зеландиядаги бир халқ) квартет»и истеъдодли ёшлардан ташкил топган бўлиб, улар Аотеароа (Маори тилида Янги Зелландия) нинг маданият элчиси сифатида ижод қилишни, қўшиқларини жаҳон саҳналарида куйлашни мақсад қилишган. Квартет аъзолари халқининг шонли меросини янги талқинда куйлашади. Квартет дастури анъанавий маори мусиқасининг бир қанча намуналари- ни ўз ичига олади. Қадимий ашулалар хамонавий талқинда қайта ижро эти- лади. Квартет Янги Зелландиянинг тарихи ва ҳозирги кунини кўрсатиб беради. Шунингдек, «Замонавий маори квартети» дунёнинг машҳур тароналарини ҳам ўз талқинида қайта куйлайди. *** «Маори мусиқий гуруҳларининг янгича қиёфаси сифатида кенг оммага ўз чиқишларини намойиш этаётган келишган, хушчақчақ, ўзаро иноқ «Замонавий Маори Квартети» энг ажойиб томоша дастури ижрочиларидир.» - Мелани Стюарт» 19 октябрь 2014 йил.

«Night» гуруҳи (Непал)

Nepal_Night_EPK-1

«Night» (тун) замонавий анъаналар асосида ижод қиладиган гуруҳ бўлиб, асосан Непал чолғулари орқали янги товушлар яратишга ва ушбу чолғуларни замонавий тингловчиларга таништириб келади. Непал мусиқа маданиятини қайта кашф қилиш жараёнида ижрочилар бу чолғулар орқали янги куйлар, мусиқалар ва ҳикоялар яратишни ҳам мақсад қилишган. Улар яратган мусиқаларга «Янги фольклор мактаби» намуналари дея таъриф берилади. Непалнинг ноёб чолғу асбобларини топиш ва асраб қолиш ҳам гуруҳнинг асосий мақсадларидан саналади. Илк аудио тўплам 2014 йил 27 декабрда эълон қилинган бўлиб, гуруҳнинг шу вақтгача олиб борган изланишлари натижасида сайқалланган Непал фольклор мусиқаси намуналарини ўз ичига олади. Бу намуналар йўқолиш хавфи остидаги палува (барг), маҳали ва пиванча номли Непал чолғу асбобларида ижро этилган. Тўплам «Ani ukali sangai orali» (Юқорига ва пастга) деб номланади ва мамлакатнинг чекка-чекка ҳудудларига қилинган саёҳатлардан, турли келиб чиқишга эга бўлган жамиятлар билан олиб борилган мулоқотлардан илҳомланиб яратилган. Тўпламдаги асосий урғу Непал қишлоқларидаги аҳволни кўрсатиб беришга қаратилган.  

Фолккорн (Нидерландия)

Folkcorn

«Фолккорн» Нидерландия ва Фла- манд анъанавий фольклор мусиқасини ижро этувчи гуруҳлардан бири саналади. 1973 йилдан буён гуруҳ қадимда яратилган мусиқа ва шеърларни йиғиб, ижро этиб келмоқда. Ўз ижодини ғарбий Европа фольклор санъатидан намуналар ижро этиш билан бошлаган Фолккорн учлиги тез орада ўрта асрлар Нидерландия ва Фламанд фольклор намуналари ижросига ихтисослаша бошлади. 2013 йилда гуруҳнинг 40 йиллиги Вагенинген шаҳрида нишонланди ва Нидерландия бўйлаб саёҳат ташкил қилинди. Гуруҳнинг пластинкалари ва аудио тўпламлари 1973 йилдан сотув- га чиқарилган. Репертуарнинг асосий қисми 1400-1800 йилларга бориб тақалади ҳамда ўрта асрлардаги Нидерландия ҳудуди (ҳозирги Нидерландия ва Бельгиянинг Фламанд қисми)нинг тарихий мусиқа намуналарини ўз ичига олади. Жанр хилма-хиллиги жиҳатидан эса баллада, мадригал ва қувноқ рақспоб мусиқалар ҳам гуруҳ дастуридан жой олган. «Фолккорн» аъзолари концертлар, тарихий маросимлар, зиёфатлар, мактаб концертлари ва қабул маросимларида тез-тез ўз ижролари билан қатнашиб туради. Уларнинг мусиқаси барча ёшдаги тингловчиларни ўзига жалб этади.  

Сурур (Покистон)

Suroor-1

 

2012 йилда бир қатор ҳамфикр мусиқачилар бирлашиб, ўз санъати ва мусиқий ижод намуналаридан оммани баҳраманд қилиш мақсадида «Сурур» гуруҳини ташкил қилишади. Гуруҳ менежери, Асиф Арбаб раҳбарлигида ижрочилар сўфий, фольклор ва эстрада мусиқаси йўналишларида Покистонда ўз ўрнига эга бўла бошлади. Асиф Арбабнинг ўзи Покистон мусиқа саноатида 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида фаолият юритиб келмоқда. Гуруҳнинг икки опа-сингил аъзолари–Канвал Ифтихор ва Шезе Ҳарун ёшлик йиллариданоқ хонандаликдан таълим олишди. Канвал ўзининг илк ижросини бастакор-хонанда Адҳан Сами Хон билан биргаликда 1992 йилда «Беҳта Даря» мусиқий тўплами учун куйлашдан бошлаган. Гуруҳнинг бошқа аъзолари эгизак ака-укалар Ҳарун ва Шарун Лео, жуда ҳам иқтидорли мусиқачилар бўлиб скрипка, гитара ва зарбли чолғуларни маҳорат билан ижро этади. Уларнинг ижод намуналари телевидениеда ва радио тўлқинларида бир неча бор янграган. Гуруҳ ўзининг инсонларни ром этувчи ижроси орқали ўз тингловчиларини топа олди. Улар асосан енгил мумтоз, сўфий ва анъанавий усулларда ижод қилишади.

Луси Асеведо (Перу)

Lucy Acevedo 7

Луси Асеведо яшайдиган шаҳарча-Каллао пойтахт Лиманинг шарқида жойлашган ва Перунинг муҳим бандаргоҳи ҳисобланади. Етти ёшлигида Луси мана шу шаҳарчада бўлиб ўтадиган мусиқа танловини завқ билан томоша қилар эди. Унинг оиласига қадрдон бўлган мусиқачи дўсти Лусини саҳнага олиб чиқиб ўша вақтдаги машҳур мусиқа гуруҳи «Лос Анжелес Негрос» нинг ‘Con tanto a Dios номли қўшиғини айтиб беришини сўраганида у бор маҳоратини кўрсата олди. Саҳнадаги ушбу илк муваффақиятли чиқишидан сўнг Луси Асеведонинг ҳозиргача давом этиб келаётган мусиқий фаолияти бошланди. У ўз ижодини Перу каби қўшиқларини куйлашга бағишлади. Лусини Луча Реес, Эва Айён ва Чабука Гранда каби машҳур юлдузларнинг муносиб давомчиси сифатида эътироф этишади. Аслида эса Луси фақатгина Чабука Гранда билан қисқа муддат бирга ишлаган, холос.  

Кунтав Минданао (Филиппин)

The Members of the Group (1)

  Асосий ижод маркази сифатида Филиппинннинг Тагум шаҳри (Давао дел Норте вилоятининг маркази) да қўним топган «Кунтав Минданао» гуруҳи маҳаллий халқ куйларини турли мусиқий жанрлар билан бирлаштириш ва шу орқали мусиқа чолғуларини янада оммалаштиришни мақсад қилган. Ҳудудда ўтказилган Tunog Mindanao World Music Festival (Давао шаҳри маданият фестивали), Musikahan Sa Tagum Festival (Минданао шаҳрининг катта мусиқа фестивали), Kaimonan Festival (Халқ фестивали), Visit Samal Festival (Давао бўғози ороли фестивали), Kadagayaan Festival (Давао ҳосил фестивали) каби кўплаб танловларда ушбу гуруҳ бир қатор мукофотлар соҳиби бўлган. Гуруҳ Филиппиннинг турли шаҳар ва қишлоқларига ўзининг ажойиб дастури билан тез-тез ташриф буюриб туради. «Кунтав Минданао» гуруҳи омманинг маданий билимини ошириш, маҳаллий халқнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг маданиятини, она ер ва табиатнинг барқарорлигини сақлаб қолиш каби ғояларни тарғиб қилади. Ҳаттоки, уларнинг баъзи қўшиқлари ва мусиқаси турли нода лат ташкилотлар ва компанияларнинг мадҳиясига ҳам айланди. Бундан ташқари, «Кунтав Минданао» халқаро ташкилотлардан бири томонидан «Ижод учун эркинлик со- врини» номли номинацияни қўлга киритган ягона Филиппин жамоаси ҳисобланади.  

«Ҳелм» қўшиқ ва рақс ансамбли (Польша)

Photo of the group

  1980 йилда ташкил топган «Ҳелм» қўшиқ ва рақс ансамбли Ҳелм маданият марказида фаолият юритиб келмоқда. Юзлаб ижрочилар учта рақс гуруҳига бўлинган ҳолда ҳар куни янгидан-янги ижод намуналари яратишади, ижод қилишади. Гуруҳда шунингдек, яккахон хонандалар ҳам бор. Гуруҳ раҳбари Славомир Пендзянинг фаолият кўратаётганига 30 йилдан ошди. Гуруҳ рақсларини беш йилдан буён Мариола Пендзя саҳналаштирмоқда. Польша фольклорини 35 йилдан буён тараннум этиб келаётган ушбу ансамбль мамлакатда ва хорижда Польша фольклор санъатининг элчиси сифатида машҳур бўлди. Полонез, Краковянка, Мазур, Свит, Куявиак каби фольклор рақс намуналари ҳамда Ҳелм, Лублин, Подласкиэ, Ржестсов, Лович, Живиэтс каби ҳудудий рақслар -ҳаммаси бўлиб, гуруҳ репертуарида ўн саккизта рақс намуналари мавжуд ва ҳар бир рақс ўзининг алоҳида либосларига эга. Ансамбль Польша Маданият ва санъат вазирлигининг бир қатор дипломлари, Лублин вилоятининг «Қилган хизматлари учун» ташаккурномаси билан тақдирланди. Бир қатор халқаро ташкилотлар, фольклор фестиваллар ҳам гуруҳга такрорланмас ижроси учун миннатдорлик билдирган.  

Сенҳор Вадио (Португалия)

Photo_2

Келиб чиқиши Порто шаҳридан бўлган гуруҳ солисти Жосе Флавио Мартинс йигирма йилдан ортиқ муддат давомида ўз ижролари орқали дунё мусиқасини танитиб келаётган гуруҳларнинг ижодий фаолиятини ўрганиб келмоқда. Ўзининг сўнгги ижодий асари сифатида яқинда «Леттерс оф а саилор» (Денгизчининг мак- тублари) лойиҳасини эълон қилди. Санъаткорнинг «Лорд Баммер» номли кейинги лойиҳаси «Тҳе Сcорпион Кисс» (Ўргимчак ўпичи (ёки бўсаси)) мавзусига бағишланган бўлиб, унда турли мусиқий саёҳатлар акс эттирилган. Мусиқа соҳасидаги йигирма қилдан ортиқ фаолияти давомида Жосе Флавио Мартинс ўзининг со- занда, шоир ва бастакор сифатидаги қирраларини намойиш қила олди. Баъзан эса қўшиқ ҳам куйлаб туради. Унинг ҳар бир ижроси анъанавий мусиқага бўлган юксак муҳаббатини ифодалайди. Шу билан бир қаторда бошқа мусиқий услублар: келтлар анъанаси, англо-сакс халқ қўшиқлари, фламенко, жаз, танго ва эстраданинг бир қанча соҳаларига нисбатан ҳам катта қизиқишга эга. Жосе Флавио Мартинс Португалия, Бразилия, Мексика, АҚШ, Дания, Белгия, Германия, Францийа, Испания ва Малида ўтказилган концерт дастурларида ўз ижролари билан иштирок этган.    

«Осиктакан» Эвенки қўшиқ ва рақс ансамбли (Россия)

Осиктакан стенд

«Осиктакан» (юлдузча) номли қўшиқ ва рақс ансамбли 1967 йил- да ташкил этилган. Саҳнага илк бора 1968 йилда чиқишди. Гуруҳ 1970 йилларда «миллий ансамбл» номини олди. «Асиктакан» бир қатор маҳаллий ва ҳудудий фестиваллар қатнашчиси, ўз ҳудудида ўтказиладиган барча тадбирларнинг доимий иштирокчиси, миллий ва халқаро фестиваллар ғолиби. Ансамбль икки гуруҳ-хонандалар ва раққослар гуруҳларидан таркиб топган. Бундан ташқари, гуруҳда яккахон ижрочилар ва хонандалар учлиги ҳам мавжуд. Уларнинг репертуари Эвенки халқининг маданий мероси намуналаридан иборат. Ўз асарларида ансамбл чилдирма, арфа, гугара, суяклар каби халқ мил- лий чолғуларидан фойдаланишади. «Асиктакан»да иштирок этган Красноярскда ўтказилган «Сибир- ская глубинка» (Сибир ўлкаси) номли халқ қўшиқлари танлови, Ухта шаҳрида бўлиб ўтган «Сияниэ Севера» (Қутб ёғдуси) номли фестивали, «Созвёздиэ талантов» (Ижодкорларни аниқлаш) ҳудудий матбуот фестивали, ИВ Халқаро Осиё-тинч океани минтақаси давлатлари фестивали, «Мир Сибири» (Сибир дунёси) номли Красноярск Халқаро этник му мусиқа ва ҳунармандчилик фестивали.    

Сибирские узори» (Россия)  

 DSCN1729

Смоленск маданият уйининг «Сибирские узори» ансамбли 1982 йилда ташкил этилган бўлиб, гуруҳ 1995 йилда «Миллий ансамбл» унвонига эга бўлди. Ўзининг маҳорати ва ажойиб ижро услуби туфайли ҳам ансамбл тингловчиларнинг юқори баҳосига, санъаткорларининг ҳурматига сазовор бўлиб келмоқда. Айнан чуқур билим ҳамда мусиқий анъаналар ва фольклор ижод намуналарининг ёрқин ижроси ҳам ансамбль учун юксак муваффақият олиб келди. Гуруҳ ўн нафар иштирокчидан таш- кил топган бўлиб, рус, украин, сибир, казак қўшиқлари ҳамда Новосибирск вилоятига хос бўлган қўшиқларни рақслар жўрлигида ижро этишади. Гуруҳ қўлга киритган совринлар қуйидагилардан иборат: Иркутск ва Оренбургда ўтказилган «Қадрдон қишлоқ куйлайди» номли бутун Россия фестивалининг 1-босқичи совриндори; Новосибирск вилоятининг «Маданиятнинг олтин китоби» танловида «Йилнинг энг яхши гуруҳи» йўналиши совриндори; Томск шаҳрида ўтказилган «Радзима моя Беларус» халқаро фестивали совриндори. «Сибирские узори» Белоруссия Республикаси Маданият вазирлигининг таклифига биноан, 2010 йили Гродно шаҳрида, 2014 йили Минск шаҳарларида ўтказилган байрам томошаларида ўзининг такрорланмас ижролари билан иштирок этди.  

«Rice of the East» (Cингапур)

01

 

  «Нади Cингапура» масъулияти чекланган жамияти «Динг Йи» номли мусиқий ташкилоти билан ҳамкорликда «Rice of the East» (Шарқ гуручи) деб номланган турли миллат вакилларни бирлаштирувчи халқ ва лирик куйларни ўз ичига олган жамоани ташкил этди. Улар томонидан яратилаётган куйқўшиқлар дизи, суона, руан, шенг, эрҳу каби тарихий чолғу асбоблари, шунингдек, Малай архипелагининг ребана, компанг, ҳадраҳ, марвас ва жидур каби зарбли чолғулари билан ҳамоҳангликда яратиб келинмоқда. Бу чолғу асбобларидан тараладиган хилма-хил оҳанглар бирлашиб умумий гўзаллик ва уйғунликни та- раннум этади. 2011 йил ноябрда ташкил этилган «Нади Cингапура» ансамбли ёш, интилувчан ва истеъдодли созандалардан таркиб топган бўлиб, анъанавий довул ҳамда бошқа зарбли мусиқа асбобларини такрорланмас даражадаги юқори поғонага олиб чиқишни мақсад қилишган. «Динг Йи» номли мусиқий ташкилоти эса 2007 йилда ташкил этилган бўлиб, Cингапурнинг энг катта Хитой камер мусиқа ансамблларидан саналади. Мусиқа яратишдаги ўзига хос ёндашуви ва анъанавий Хитой мусиқасидан замонавий талқиндаги асарларгача бўлган кенг дастурни қамраб олиши билан ўз тингловчиларини мафтун қилиб қўяди. Шундай ноёб ижод намуналари учун ҳам ансамбль бир қатор совринлар соҳиби бўлди  

«Шаришан» (Словакия)

FOTO SARISAN 1

  «ШАРИШАН» фольклор ансамбли Прешов шаҳрининг маданият ва истироҳат боғи раҳбарияти томо- нидан ташкил этилган бўлиб, Ша- риш ҳудудининг фольклор қўшиқ ва рақсларини ижро этишади. Ансамбль 60 йиллик фаолияти давомида Словакия ва бутун дунё миқёсида ўтказилган 70 дан ортиқ тадбирларда ўз чиқишлари билан иштирок этди. Ансамбл шарқий Словакияда жойлашган Шариш, Земплин, Спиш ва Гемер каби вилоятларнинг бой мусиқий анъаналарини, маданиятини такрорланмас ижроси орқали бутун дунё бўйлаб тараннум этади. Ноанъанавий чолғулардан фойдаланган ҳолда ўзига хос услуб орқали саҳналаштирилган ва мукаммал рақслар туркумини ўз ичига олувчи чиқишлар томошабинга ёқимли, таъсирчан ҳамда техник жиҳатдан етук асарларни тақдим қилади. Ҳақиқий фольклор асарлар намуналари таъсирида янгича усулда яратилган ижролар доимо фольклор мутахассисларнинг эътиборида бўлиб келади. Йиллар давомидаги муваффақиятли фаолияти учун «Шаришан» ансамбли бир қатор соврин ва унвонлар билан тақдирланди. Дунё бўйлаб амалга оширилган 110 дан ортиқ чиқишлари ҳам томошабинлар томо- нидан илиқ кутиб олинган. Уларнинг ижроси Словакия радиосининг энг қимматли фольклор мусиқа намуналаридан саналади. Шу вақт давомида гуруҳ 50 та тўплам чиқарди.

 Балкан Рог (Словения)

The Balkan Rog_participants

 

Гуруҳдаги мусиқачилар Хорватия, Сербия, Босния ва Герцеговина, Македония Республикаси, Тоғли Қорабоғ, Словения каби турли ҳудудлардан келиб чиққан. Улар айнан ўз ҳудудларнинг чолғулари орқали куйлар яратишади. Рог атамаси эса шундай чолғулардан бири бўлмиш - «бурғу»ни англатади. Ижрочиларнинг барчаси 2012 йилда Люблянадаги Россия Санъат ва маданият марказида учрашиб, «Балкан Рог» номли гуруҳ тузишга қарор қилишди. Гуруҳ қуйидаги мусиқачилардан таркиб топган: Желико Филипович, Джевад Бесис, Зоран Мосис, Макс Косенина, Жоржи Синсиэвски. Желико Филипович Словениядаги Тамбура гуруҳининг мураббийси ҳисобланади. Джевад Бесис юнон ва македон мусиқасини моҳирлик билан ижро этади. Зоран Мосис ҳам гуруҳнинг истеъдодли мусиқачиларидан саналади; у саксофон, кларнет, гитара ва жамбо каби мусиқа асбоблари ижрочиси. Макс Косенина гуруҳнинг энг ёш аъзоси ҳисобланади. У Скофе Лока фольклор гуруҳи билан Германия, Белгия, Швеция ва Францияда ижодий сафарларда бўлди. Жоржи Синсиэвски 15 ёшлигидан бери бир қанча фолклор мусиқа гуруҳларида гитара ижро этиб келмоқда.  

«Voices of Africa» (Жанубий Африка)

 VoicesDavidgostoli

«Африка овозлари» гуруҳи 2009 йилда ташкил этилган бўлиб, асосан, диний қўшиқларни ижро этади ҳамда каппелла услубининг Африка йўналишини дунё миқёсида танитган илк гуруҳлардан бири саналади. Улар Африканинг диний ҳамд қўшиқларини анъанавий оҳанг ва ритм билан уйғунлаштириш орқали ўзига хос услуб ярата олишди. Янги йўналиш cаппелла жўшқин қўшиқлари, оҳанг мукаммаллиги, Африкага хос ритм ва овоз кучидан таркиб топди. У тингловчи руҳига тетиклик ва кўтаринкилик бахш этади. «Африка овозлари» маҳаллий ва халқаро бизнес соҳа вакилларини маданий алмашинув лойиҳаларини ривожларнтириш орқали иқтисодий ўсишга эришишга жалб қилишни кўзламоқда. Дунё даражасида ўзига хос ўринга эга гуруҳга айланиш истагида бўлган ижрочилар ўзининг бой Африка маданияти ва санъати намуналарини юқори чўққиларга кўтаришни хоҳлашади.  

«Шашмақом» (Тожикистон)

image002

Шашмақом мусиқий меросини асраб-авайлаш ва ривожлантириш мақсадида Тожикистон Рес-публикаси Теле ва радио дастурлар кенгаши таркибида ушбу «Шашмақом» ансамбли ташкил этилди. Ансамбль раҳбарлари – Бобоқул Файзуллоев, Шоҳназар Соҳибов ва Фазлиддин Шаҳобов. Маҳоратли устоз ва мураббийлар мақом санъатини бутун дунёга ёйиш мақсадида истеъдодли ёшларни ва яккахон ижрочиларни ансамблга жалб қила бошлади. Фаолиятининг 54 йили давомида ансамбл теле ва радио дастурлар кенгашининг олтин фондини шашмақомнинг барча қисмлари ва яна бошқа анъанавий санъат намуналари билан бойитди. 1978, 1983 ва 1987 йилларда гуруҳ Самарқанддаги халқаро симпозиумда, қолаверса, хорижда ва бутун Тожикистон бўйлаб ўтказилган бир қатор тадбирларда иштирок этди. 2000 йилда «Шашмақом» ансамблига «Миллий» унвони берилди. Миллий Шашмақом ансамбли Эрон, Франция, Россия, Хитой, Қозоғистон ва бошқа бир қанча давлатларда ўз чиқишлари билан иштирок этди.  

С. Рачапҳрук Мангкла гуруҳи (Таиланд)

 

  Мангкла Таиланд шимоли (тарихий Сукотай ҳудуди)га хос мусиқий услуб ҳисобланади. Монгкол сўзидан келиб чиққан бу услуб улуғвор, бадавлат, гуллаб-яшнаган деган маъноларни англатади. Шу жиҳатдан, Манглка кўнгилга яқин давраларда ижро этиладиган улуғвор мусиқани англатади. Ҳозирда Манглка Сукотай ва Питсанулок вилоятларида кенг тарқалган услуб саналади. Такрорланмас ва қувноқ ритм ҳамда рақслари орқали Манглка ўша ҳудуд аҳолисининг турмушини ўзида акс эттиради. 2009 йилда С.Рачапҳрук Манглка гуруҳи илк бора малика Маҳа Чакри Сириндҳорннинг мукофотига сазовор бўлди. Шундан кейин гуруҳ ижодкорлари ҳозирга қадар Маданият вазирлигининг «Маданиятни тадбиқ қилиш» бўлими билан биргаликда бир қанча мусиқий лойиҳалар устида ҳамкорлик қилмоқда. Эркак ижрочилар тай услубида кийиниб, белларига рангли матолар ўрашади, баъзида эса юзларига упа ёрдамида пардоз ҳам беришади. Аёл ижрочилар эса маҳаллий усулда кийиниб, олдиларига рангли матоларни ташлаб қўядилар.  

Турк дунёси мусик топлулуги» Шавк Кирчичек (Туркия)

1

Хонанданинг мусиқа оламидаги илк қадамлари 1995 йилда Туркия давлат телевидение ва радио ташкилоти таркибидаги Турк ёшлар хор жамоасига қўшилишидан бошланган. 1996 йилда ушбу оркестр томонидан ташкил этилган концертда иштирок этди. 1998-2002 йилларда Ҳажеттепа университети давлат консерваториясининг «Этномусиқа ва фольклор» йўналишида таълим олди. 1999 йилда Доктор Раҳми Оруч Гувенч раҳбарлигидаги Тумата жамияти билан биргаликда «Мусиқа муолажаси ва давоси» номли лойиҳани амалга оширди. Бундан ташқари, «Драма ва мусиқа таълими» бўйича «Замонавий санъат ташкилоти»да изланиш олиб борди. Натижада «Ижодкорлик драмаси ва раҳбарлик» мавзусидаги лойиҳани амалга оширди. Ўз хонандалик фаолиятини 2004 йилда Маданият вазирлиги қошидаги Анқара давлат турк дунё мусиқаси ансамблида бошлаган Шавк Кирчичек бугунги кунда ҳам шу фаолиятини давом эттириб келмоқда. Шавк Кирчичек анъанавий мусиқа намуналарининг тарихи, ривожланиш босқичларини диққат билан ўрганади, уларни тўплаб, ноталарга солади ва архивлаштиради. Кейин ушбу нотага солинган мусиқаларни Турк дунё мусиқаси ансамбли билан биргаликда Туркия ва хорижда концертлар бериш орқали, қолаверса, телевидение ва радио даастурлардаги доимий намойишлари ва тўпламлар чоп этиш орқали оммага тақдим этади.  

Бахши Трио (Туркманистон)

Bakhshi

«Трио Бахши»–2015 йилда, Туркманистоннинг Марв шаҳридаги «Буюк Сапармурад Туркменбаши» номли маданият саройи тасарруфида ташкил этилган. Унинг таркибига Розиев Багтияр, Жумандурдиев Гуванч, Тухтамишов Акмухамметлар кирган. Мусиқий жамоа туркман халқ бахшичилик санъати дурдоналарини ижро этади. Жамоа ижрочилари 2013 йилда Туркияда ўтказилган «Анадолу кунлари» Х халқаро маданият ва санъат фестивали, 2013 йил март ойида Озарбайжонда ўтказилган мусиқий фестивал, 2015 йилнинг январь ойида ўтказилган халқаро бадиий томошаларда муваффақиятли иштирок этиб келишган. Жамоа бадиий репертуари туркман халқ эпослари асосига қурилган бўлиб, уларни ижро этиш трио шаклида амалга оширилади. Бундай ижодий ёндошув ўзида қадимий меъросларга содиқлик ва замонавийлик унсурларини ўзида намоён қилади.

  Али Обаэд (БАА)  

 Ali Obaed

Моҳир уд чолғуси ижрочиси Али Обаэд 1980 йил Бирлашган Араб Амирликларининг Ал Фужайра амирлигида дунёга келган. Ўқишни тугатганидан куйин Али Обаэд Амирлик мусиқасини ривожлантириш ва уни бутун жаҳон оммасига кенг тарғиб қилишни ўз олдига бош мақсад қилиб қўйди. «Такҳт Ал Эмирате» номли гуруҳини ташкил қилди. Ташкил этилганига ҳали унчалик кўп вақт бўлмаган бўлса ҳам, гуруҳ турли маҳаллий ва халқаро фестивалларда ўз чиқишларини намойиш қилишга улгурди. Мусиқий гуруҳ ўсиб келаётган авлодни амирликнинг анъанавий чолғу асбоблари билан яқиндан таништирибгина қолмасдан, балки келажакда ушбу асбобларни ўзи истиқомат қилаётган ҳудуднинг рамзий ифодасига айлантиришни ҳам кўзда тутган. Мусиқага бўлган иштиёқи, оҳангни дилдан ҳис қила олиш қобилияти ва ижодкорлиги Али Обаэдни бошқа созандалардан ажратиб турувчи жиҳатлар ҳисобланади. Такҳт Ал Эмирате гуруҳи маҳаллий ва халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этилган бир қатор фестивал, анжуман ва тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда. Сеул (Корея Республикаси), Лондон (Буюк Британия), Канада ва Туркманистонга қилинган ижодий ташрифлар шулар жумласидандир.  

«Весели Мусики» (Украина)

VeseliMuziki03

Украинанинг «Весели Мусики» (Қувноқ мусиқачилар) фольклор йўналишда ижод қилувчи энг машҳур мусиқий гуруҳларидан бири саналади. Гуруҳ 1981 йилда ташкил этилган. 1988 йилдан буён улар Украи- на миллий симфониясида фаолият кўрсатиб келишмоқда. «Весели Мусики» энди нафақат Украинада, балки бутун дунёга машҳур амсамблга айланди. Мамлакат миқёсдаги концертлардан ташқари халқаро миқёсида 46 та концерт дастурларини амалга оширди. Жумладан, Шотландия қироли оиласи учун, Бирлашган Миллатлар Ташкилотида ҳамда Польша, Болгария, Финляндия, Эстония, Белоруссия ва дунёнинг бошқа бир қатор давлатларида ҳам ўз ижодларини намойиш этишди. Такрорланмас ижроси сабабли гуруҳ хорижий давлатларда ташкил этил- ган фестивалларда юқори баҳоларга сазовор бўлди. Kaltenberg volksfest (Германия, 1991 йил), Folk for Peace (Шотландия, 1990 йил), Маковецкая струна (Словакия, 1992 йил), Riverfest competition (АҚШ, Техас, 1993 йил), International Hackbret (Германия, 1995 йил) ва бошқалар шулар жумласидандир. 2000 йилда украин хал қўшиқларини кенг тарғиб қилишдаги беқиёс хизматлари учун ансамбл ижрочиларининг барчаси «Украинада хизмат кўрсатган артист» унвони билан тақдирланди.  

«Натив Прайд Дансерс» (АҚШ)

native-pride-dancer

Ушбу раққослар гуруҳи халқаро миқёсда юқори даржадаги чиқишлари билан машҳур. Улар ўз ижроларида маҳаллий Америка халқларининг анъанавий ҳамда замонавий рақс уйғунлигини намойиш этади. Рақс давомида иштирокчилар танадаги ҳар бир тўқимани ва ҳатто нафасни ҳам тўғри назорат қилишга ҳаракат қилади. Шу туфайли ҳам ушбу рақслар ҳам замонавий, ҳам қадимги кўриниш касб этиб, бой маданий меросни тўлиқ акс эттиради. Улар мактаблар, театрлар учун нафақат яккахон тартибда, балки катта ансамбл билан биргаликда турли рақсларни ижро этади. Гуруҳнинг асосий маркази ҳозирда Америка Қўшма Штатларининг Минесота шаҳрида. Санъаткорларнинг барчаси бир тану бир жон бўлиб, мусиқа, рақс ва ҳикоянавислик орқали авлоддан-авлодга ўтиб келаётган маданият ва урф-одатларни тарғиб қилишади. Гуруҳнинг барча аъзолари ботир- лик, чидамлилик, бағрикенглик ва доноликни тараннум этиш орқали анъаналарни ўз ҳолича сақлаб қолишга астойдил бел боғлаган. Гуруҳ ўз ижросида маданий тарих, анъаналар, услублар, эътиқодлар ҳамда маҳаллий аҳолининг ички маънавий бойлигини намойиш қилаётганида, томошабин довулга тушаётган зарбаларни ва рақснинг сеҳрли кучини ҳис қилиб, мусиқа ритмидан роҳат олади.  

Кутиня гуруҳи (Зимбабве)

KUTINYA (1)

Гуруҳ номи маримба (ёғоч ксилофон–чангсимон мусиқа асбоби) чолғусидаги ижро тури номидан олинган. Ушбу чолғунинг маҳоратли ижрочиси, Николас Маномано Зимбабве пойтахти Ҳараре шаҳридаги Шаҳзода Эдвард мактаби ҳамда Доминика черков мактабининг бошқа маримба ижрочилари билан биргаликда «Кутиня маримба мусиқа маркази»га асос солди. Никола Маноманонинг қўлга киритган энг катта ютуқларидан бири бу 1999 йилда Кутиня маримба мусиқа мактабини ташкил қилганлигидир. Йиллар давомида бу марказ кенгайиб, Harare International Gateway мактабидан ҳам талабаларни қабул қила бошлади. Маримба чолғусини ўрганишга қизиқиш билдирган Ҳараренинг барча бурчакларидан бўлган ёшлар сони тинимсиз ошиб боргани сабабли марказ кенгайтирилди ва мусиқа институтига айланди. Кутиня гуруҳидаги калимба, санза ёки бармоқ пианиноси деб аталувчи яна бир мусиқа асбоби-мбира деярли минг йиллик тарихга эга. Мбирага ўхшаш бир қанча бошқа чолғуларни ҳам англатса ҳам у Европада «Ламел- лофон» деган ном билан машҳур. Маримба ва мбирадан ташқари, гуруҳ ўз ижроларида нгома Жанубий Африка зарбли довули, ҳошоқовоқдан ясалган қўнғироқлар, нюнганюнга каримба (ламеллафон оиласининг мбирадан ташқари чолғу асбоблари) кабилардан ҳам фойдаланади.  

Лингуа Франка ансамбли (Греция, Кипр)

LFE Traditional Instruments Mueseum

«Лингуа Франка» ансамбли ўз ижодида асосий эътиборни Ўрта ер денгизининг шарқий қисмидаги оҳангларига қаратади. Бу ҳудуд анъаналари қўшиқларга кўчиб, гуруҳга ранг-баранг овоз имкониятларини тақдим қилиб, умумий алоқа воситасига айланади. Ансамбл Ўмон, Византия, араб халқлари, шунгдек, Қора денгиз ҳудуди ва Эгей денгизи соҳилбўйи аҳолисининг халқ оғзаки ижоди намуналарига таянган ҳолда мусиқалар яратиб ижро этишади. Ансамблнинг ижодий асарлари гуруҳнинг ўзини ҳам, томошабинларни ҳам ёруғ манзиллар томон етаклаб борувчи бир муҳитга олиб киради. Бўрттириб кўрсатиладиган муболағалардан холи бўлган соф ижодни устун қўювчи Лингва Франка ансамбли томошабинга кўратинки кайфият беришга ҳаракат қилади. 2015 йил март ойида ансамбль ўзининг «Эфемера» деб номланувчи илк тўпламини чоп қилди. Бу тўпламдан кўзланган асосий мақсад бир неча лаҳзагина давом этадиган туйғуларни тасвирлаш ва уларни мусиқа ёрдамида давомийлигини оширишга қаратилган.  

«Готрасавала» ансамбли ва Ана Анкаид (Индонезия/Испания)

 Gotrasawala Ensemble-3

Ушбу ансамбл Готрасавала фестивалининг дунё мусиқасида ҳозиргача давом этаётган лойиҳаси ҳисобланади. Ушбу лойиҳа шарқий Ява ороли мусиқачилари ҳамда испаниялик маҳоратли бастакор, хонанда Ана Алкаиде ўртасидаги ҳамкорлик асосида ташкил этилган. Лойиҳа асосчиси-машҳур бастакор, индонезиялик этномусиқашунос Франки Раден. Ансамблнинг ташкил этилишидан асосий мақсад янги мусиқий йўналишларни ривожлантириш, 21 аср мусиқасида Индонезия ва бошқа мамлакатлар мусиқачилари ўртасида халқаро ҳамкорликка асосланган янги марраларни эгаллашдан иборат. Ўз фаолиятини 2013 йилда бошлаган Готрасавала ансамбли шу йилнинг ўзидаёқ Готрасавала фестивалида илк бор чиқиш қилди. Мадридлик истеъдодли испан хонандаси Ана Алкаиде гуруҳнинг мусиқий раҳбари ҳисобланади. Ансамблнинг илк мусиқий тўплами «GOTRASAWALA ENSEMBLE: The Tales of Pangae» («Готрасавала Ансамбли: Пангея қиссалари») Индонезия ва Европада нашр этилган турли журналларда юқори мақтовларга сазовор бўлди. Буюк Британиянинг «Songlines» махсус журнали шулар жумласидандир. Яқиндагина ушбу мусиқий тўплам Европадаги рейтингида 15-ўринни эгаллади.  

Акмал Усмонов ва Алишер Абдугапиров (Ўзбекистон)

Muzayyana Photo_1

  Республика миқёсида ўтказилган кўрик-танловларда ғолиб бўлган Акмал Усмонов ва Алишер Абдугапировлар дастуридан асосан ўзбек мумтоз ашулалар, шашмақом туркумига кирувчи асарлар, ўзбек бастакорларининг дурдона асарлари, катта ашулалардан намуналар жой олган. Шу кунга қадар Акмал Усмонов ва Алишер Абдугапировлар давлат тадбирларида, қабул маросимларида, байрам дастурларида, радио ва телевидение орқали чиқишларда, турли хайрия концертларида иштирок этиб келмоқда. Акмал Усмонов ва Алишер Абдугапировларнинг асосий мақсади ўзбек анъанавий хонандалик ва ижрочилигини аслини сақлаган ҳолда янги босқичга кўтариш, санъатга ташна халқимизга, қолаверса, бутун дунёга ўзбек мумтоз ашулаларини, ўзбек халқининг бой ва асрлардан бери давом этиб келаётган анъаналарини, санъатини намойиш этишдир.

  Гулзода Худойназарова (Ўзбекистон)

ШАРҚ ТАРОНАЛАРИ. 022

Гулзода Худойназарова 1981 йил Бухоро вилоятида туғилган. Мактабни тугатгач 1998 йилда Бухоро давлат санъат билим юртининг анъанавий ҳофизлик бўлимига ўқишга кирди. Талабалик йилларида вилоят ва республика миққиёсида ўтказилган бир қатор кўрик танловлар, тадбирларда фаол иштирок этди. 2001 йил Марғилон шаҳрида бўлиб ўтган «Жўрахон Султонов ва Маъ- муржон Узоқов» номидаги республика кўрик танловида қатнашиб, фахрли 2-ўринни эгаллади. Шу йили Ўзбекистон давлат консерваториясига ўқишга қабул қилинди. 2003 йил Гулзода Худойназарова учун омадли бўлди. Юнус Ражабий номидаги 6 республика мақом ижрочилари кўрик-танловида 2-ўринга сазовор бўлган хонанда «Зарафшон» концерт залида ўзининг илк яккахон концерт дастурини намойиш этди. Айнан шу йилда мумтоз йўналиш бўйича «Ниҳол» мукофоти совриндори бўлди. 2005-2007 йилларда Ўзбекистон давлат консерваториясининг «Шарқ мусиқаси» факультетида магистратура босқичида таҳсил олди. Магистратурани тугатиб «Юнус Ражабий» номидаги мақом ансамблида иш фаолиятини бошлаган Гулзода Худойназарова бугунга қадар кўплаб тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда.  

Юлдуз Турдиева (Ўзбекистон)

IMG_0436

  Юлдуз Турдиева 1985 йил Бухоро вилоятида таваллуд топган. Болалигаданоқ шаҳар миқёсида ўтказилган «Ўзбекистон – ватаним маним» танлови ҳамда Мустақиллик ва Наврўз байрамига бағишланган тантанали маросимларда фаол иштирок этган. Бухоро санъат коллежини тамомлаб, 2003 йилда республика миқёсида ёш ижрочилар танловида биринчи даражали диплом билан тақдирланди. Талабалик даврида Франция, Германия, Украина ва Голландия мамлакатларида ўтказилган турли концертлар ва фестивалларда иштирок этди. 2009 йилда Озарбайжоннинг Баку шаҳрида ўтказилган «Халқаро муғом фестивали»да биринчиликни эгаллади. Худди шу йили Малайзияда бўлиб ўтган «12-Архипелаго Друм» фестивалида ҳам фахрий биринчи ўринни қўлга киритди. 2010 йил «Ниҳол» мукофотига сазовор бўлди. Юлдуз Турдиева Яқин ва Ўрта Шарқ мусиқашунослари эътиборига тушди ва Сурия, Марокаш, Исроил ва бошқа қатор давлатларда ўз концертлари ва фестиваллардаги иштироки билан ўзбек миллий мақом санъатини янада кенгроқ тарқалишига ҳисса қўшиб келмоқда. Франция, Бельгия, Испания, Озарбайжон, Туркия, Эрон, Исроил ва Германия каби мамлакатларнинг маданий-марифий ва санъат вазирликлари томонидан ташкил этилган бир неча фестивалларда иштирок этди.

 «Айқулаш юлдузлари» (Ўзбекистон)

«Айқулаш юлдузлари» қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли 1966 йили ташкил этилган бўлиб, 2005 йилгача хар хил номлар билан юритиб келинган. «Айқулаш юлдузлари» ансамбли ўз ижоди давомида қорақалпоқ халқининг миллий куй-қўшиқлари ва жозибали рақслари асосида тузилган дастур билан бутун Ўзбекистон ва хорижлик мухлислар эътирофига сазовор бўлиб келмоқда. Ушбу ансамбл ўзининг концерт дастурлари билан Германия, Франция, Ҳиндистон давлатларида гастрол сафарларида бўлган. Уларнинг чиқишлари томошабинлар томонидан яхши кутиб олинган. Ансамбль жамоасида фаолият юритиб келаётган хонанда, раққос ва раққосаларнинг деярли барчаси мамлакатимизда ўтказилиб келинаётган давлат тадбирлари ҳамда турли байрамларда, халқаро мусиқа фестивалларининг концерт дастурларида ва бошқа қатор тадбирларда мунтазам иштирок этиб келмоқда.