Yangiliklar
31.08.2015

2“Шарқ тароналари” Х халқаро мусиқа фестивалининг тантанали ёпилиш маросими.

30.08.2015

2Беш кун давомида дунёнинг энг кучли санъаткорларини ўзида жамлаган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали якунига етди. 

30.08.2015

2Биржан БАЗИЛЖОНОВ, мусиқачи, (Қозоғистон): — Самарқандга биринчи марта келдим. Аввалари мен уни фақат телевизорда кўрганман. Шаҳрингиз ҳақида етарлича маълумотга эгаман деб ўйлардим, лекин келиб  билдимки, Самарқанд телевизорда кўрганимдан анча гўзал экан. 

30.08.2015

2Волкер НЕЕФ,  “Berliner Blatt” газетаси бош муҳаррири (Германия): - “Шарқ тароналари” Х Халқаро мусиқа фестивали очилиш маросимини Регистон майдонида туриб кузатиб бордим. 

30.08.2015

228 август куни Самарқандда “Шарқ тароналари” Х халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Биз фестиваль иштирокчилари билан шу ҳақда суҳбатлашдик.

Официальная страница на Facebook    Официальный канал фестиваля на YouTube

 

Ishtirokchilar

“Ширван”мугам гуруҳи (Озарбайжон)

 

Фото Шарк тароналари

“Ширван” асл Шарқ мусиқасини намоён этувчи гуруҳлардан биридир. Мазкур гуруҳ ўн беш йил олдин тузилган. Гуруҳ беш нафар маҳоратли ижодкорлардан ташкил топган бўлиб, улар Озарбайжон ноёб мусиқий меросини намоён этади. Гуруҳ концерт репертуарида асосан “мугам” миллий Озарбайжон йўналишида куйлайди. Гуруҳнинг ягона ҳонандаси ёқимли  овоз соҳибаси Элнара Абдуллаева ва  тўртта моҳир созандалардан иборат. Булар Алиаскер Мамедов - тор созандаси, Хайям Мамедов-кеманча созандаси, Адил Муслим – балабан созандаси ва Рамин Абдуллаев - ноғора созандаси.

“Ширван” гуруҳи ўн беш йил давомида кўп дунё буйича халқаро концертларда қатнашиб келмоқда.

 


Триину Таул, яккахон хонанда (Эстония)

Triina_1

 

 

Триину Таул яккахон хонанда бўлиб, анъанавий эстон фольклорининг моҳир ижрочиси. Мазкур санъаткор қадимдан мусиқий созлар – цитра ва волинкани ясайдиган усталар авлоди ҳисобланади. Триину ёшлигидан классик мусиқaни ўзлаштирган, руниий ва Туван куйлари уни илҳомлантирган. Триину репертуарлари классик, фольклор, жазз, ва замонавий импровизация каби жанрлардан иборат.

 

 

 

 

 

   


 Саяк Баруа, яккахон созанда (Ҳиндистон)

 

sayakpic3

 

Саяк Баруа – ҳиндистонлик моҳир созанда. Ушбу мусиқашунос санъаткорлар оиласида таваллуд топган.

Саяк Баруа ўз ижод намуналарини анъанавий миллий чолғу бўлмиш саруд ёрдамида тақдим этади. Мазкур чолғу асбоб орқали “дилни шод қиладиган ва юракни ўйнатадиган” наволар чалинади. Шарқий рага усули ва ғарбнинг анъанавий блюз ва жаз каби усулларни замонавийлик билан уйғунлаштирмоқда. У яратган бошқаларга ўхшамайдиган тароналарда янги оқимлар кузатилади. Саяк Баруа ўзининг яккахон ва ансамбль билан бўладиган концерт дастурларини кенгайтириш буйича изланишлар олиб бормоқда. Бутун Ҳиндистон радио тўлқинлари ва АҚШ “One Beat SM” ташкилоти  томонидан тақдирланган .


“Керулен” гуруҳи (Қозоғистон)

 

Kerulen

“Керулен” этно-фольклор гуруҳи 2007 йилда тузилган. Керулен — бу муқаддас кўҳна дарёнинг номи, унинг соҳилларида қадимий туркий қабилалар  яшаган. Шунинг учун ҳам гуруҳнинг асосий мақсади - қадимий наволарни қайта тиклаш, ва анъаналарни ҳозирги авлодга етказишдир. Гуруҳнинг ҳар бир аъзоси моҳир созанда ва ўз касбининг ҳақиқий фидойилари. “Керулен” бир нечта халқаро фестивалларда совриндор бўлган: “300 лет Хакасии в составе России”, “Ули дала сази” - турк ҳалқлари фестивали, “Алаштин Акмешити”, “Астана – культурная столица тюркского мира”.

 

 

 


“Ассурд” гуруҳи (Италия)

  

Assurd trio 2

Мафтункор овоз соҳибаларидан иборат “Ассурд” ансамбли 1993 йилда уч нафар аёл хонандалар — Кристина Ветроне, Лорела Монти ва Энца Пресциалар томонидан ташкил этилган. Бугунги кунда Италиянинг энг таниқли фольклор гуруҳи ҳисобланади. Ушбу учлик итальян халқининг миллий қадриятлари бўлмиш “Таммурриате” йўналишида куй ва рақсларни  ижро этишади. Шунингдек трио тарантелла, серенада каби турли хил қўшиқлардан намуналар куйлашади.

“Ассурд” концерт дастурлари сурурга тўла, ажойиб ҳис-туйғуларга бой бўлиб, мухлисларга руҳий енгиллик ва хурсандчилик ҳадя этади. 


Хитой Миллий опера ва рақс драма театр оркестри (Хитой)

 

NAT OPER. CHINA

Хитой Миллий опера ва рақс драма театр оркестри олтмиш йил олдин ташкил топган. Ҳозирда Миллий Оркестр ўзининг анъанавий ижро услуби билан она заминида ва жахонда шуҳрат қозонди.

Оркестр миллий наволар ва теливизион фильмларга мусиқий концерт ёзиш каби янги йуналишларда ижодини давом эттирмоқда ва шу жиҳатдан ҳам ўз мухлисларига эга.

Ҳозирда кореялик ва япониялик мохир созандалар билан ҳамкорлик олиб бораётган Хитой Миллий Оркестри Осиё Оркестри тузишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

 

 


Сорихуюн Каягим Бюнгчангдан гуруҳи (Жанубий Корея)

 

Korea_1

Чунг-Анг Университети таркибида Кореяда биринчи марта Корея анъанавий мусиқаси факултети очилди. “Сорихуюн Каягым Бюнгчангдан” гуруҳи 2001 йилда профессор Ан Ок Сун томонидан ташкил этилган ва ушбу факултетнинг бир қанча собиқ битирувчиларини ўзида жамлаган.
Гуруҳнинг деярли барча аъзолари Корея анъанавий мусиқасининг ёш ижрочилари ҳисобланади.
Концертлари давомида гуруҳ 12 ва 25 торли каягым деб номланувчи Корея мусиқа асбоби ёрдамида ҳам анъанавий ҳам эстрада уйғунлигидаги замонавий йўналишда концертлар уюуштиришади.
Гуруҳ Кореянинг турли миллий дастурларида ва хорижий мамлакатларда фестиваль ҳамда концертларда фаол қатнашиб келади.

 


“Диюта” гуруҳи (Литва)

  

DIJUTA..

Диютафольклор гуруҳи 2002 йилда Каунас шаҳрида  ташкил  этилган.

Гуруҳнинг истеъдодли ижрочилари Литва миллий фольклор мусиқа ва рақсларини ёшлар орасида кенг тарғиб қилишни асосий мақсад этиб белгилашган.

Беқиёс миллий мусиқий меросни ёш авлодга етказишда “Диюта” ўзгача замонавийлик киритади.

Гуруҳ вакилари Литвадан ташқари, Латвия, Беларуссия, Эстония, Полша, Ирландия каби бир қатор хорижий давлатларда фестивалларда қатнашишган. Бундан ташқари, турли мусиқий танловларда қатнашиб, муносиб тақдирланишган. “Rudens Muzika” 2005, “Saulele Raudona” 2008, “Austa Ausrele” 2010 мусиқий танловлари - шулар жумласидандир.


“Такидеда” квартет (Мадагаскар)

  

Madagaskar_delake - dadah - talike-kilema

“Такидеда” квартет гуруҳи Мадагаскар оролининг истеъдодли санъаткорлари томонидан тузилган.

Гуруҳнинг ташкил қилинишида асосий рол ўйнаган созандалар – Дадаҳ ва Килема қўшиқ ёзиш ва айтишдан ташқари, мандолина, белмаки, локанга, маровани, кабоси, валиҳа сингари 15 дан ортиқ чолғу асбобларини маҳорат билан чала олишади.

Гуруҳнинг аёл хонанда ва раққосалари, опа-сингил Аделаиде ва Таликелар бир неча йиллар давомида “Тиҳареа” номли машҳур аёл хонандалар триосининг аъзоси бўлишган.

Концерт дастурларида завқ-у шодликка тўла кучли оҳанг, товушлар ва рақслар орқали сирли Мадагаскар оролини кашф этишга муассар бўласиз.


 Санам Марви– яккахон хонанда (Покистон)

 

Sanam Marvi_Coke-Studio-Season-5-Episode-5-Sanam-Marvi-1

Санам Марви — ёқимли овози билан кўпчиликнинг қалбидан жой олган Покистон ва хорижда қам шуҳрат қозонган машҳур хонандалардан бири.

У куйлашни 7 ёшидан отаси Фақир Ғулом Расул, сўфий қўшиқларнинг моҳир ижрочисидан ўрганди. Кейинчалик машҳур фолклор қўшиқлар хонандаси Фатеҳ Али Хандан мусиқа сабоқларини олди.

Санамнинг илк ижодий чиқиши ПТВ учун “Virsa Hertage” дастурида бўлди.

Покистон фолклор мусиқасини замонавийларидан фарқлаб, таҳлил қилувчи “Coke Studio” мусиқа дастуридаги чиқишидан кейин Санам машҳурлик пиллапоясида янада юқорига кўтарилди.

Санамни тез-тез Болливуд (Ҳиндистон)га ҳинд филмлари учун таклиф қилишади. Бундан ташқари у Париж, Лондон, ва Нью Йорк каби шаҳарларга ҳам ўз ижролари билан ташриф буюради.

Санам Марви “Энг яхши сўфий қушиқлар ижрочиси” ва “Энг яхши хонанда 17 - PTV Миллий совринлари” каби бир қанча ютуқлар соҳибаси.


Ана Алкаиде (Испания)

  

Ana_2

Ана Алкаиде Толедо (Испания) лик мусиқачи, бастакор ва хонанда хонанда бўлиб, у ўз ижод намуналарини Сефарди-яҳудий қабилаларининг саргузаштлари ҳамда Толедо шаҳридан илҳомланиб яратади. Шунинг учун ҳам улар “Толедо саундтреки” номи билан машҳур.

Ана Швецияга саёҳати давомида кадимги ўрта асрларга оид Швеция миллий мусиқа асбоби арфа (nyckelharpa)ни чалишни ўрганади ва Толедо кўчаларида ижро этиш оқали имкон қадар арфанинг ушбу турини Испанияга ҳам олиб кириб, халқ орасида таништиришда бевосита катта рол ўйнади.

2012 йилда Ана Алкаиде ўзининг 3-аудио тўплами Европада “2012 йилнинг энг яхши альбомларидан бири” деб тан олинган "La Cantiga- del Fuego” ни эълон қилди. 


“Катч Поп Стринг-Стронг”Дуэт (Австрия- Сербия)

 

Austria

Мамлакатлар ҳамжиҳатлигини акс  эттирувчи жозибали “Катч Поп Стринг-Стронг” Дуэт гуруҳи Австрия мусиқа магистрлари, вокал, альт ва арфа ижрочиси сербиялик Елена Попрцан ҳамда вокал, виолончель ижрочиси косоволик Рина Качинарилардан иборат.

Дуэт Вена шаҳрида тузилган ва уларнинг дебюти 2009 йилда “Balkan Fever” фестивалида бўлиб ўтган. Гуруҳнинг чиқишлари чинакам истеъдод эгалари сифатида танилган Вена мусиқа клуби — “Porgy & Bess” томонидан юксак эътироф этилади. Дуэт репертуарида Болқондан то Ирландиягача бўлган халқларнинг миллий фольклори, ва ўзининг импровизацияларини намоён қилади.

 


  “Бангладеш Шилпакала Академияси” гуруҳи (Бангладеш)

 

DSC_1221

 “Бангладеш Шилпакала академияси”  мусиқий гуруҳи Шилпакала академияси қошида тузилган. Гуруҳ еттита ижрочидан иборат бўлиб, уларнинг иккитаси солистларидир. Булар - Дил Афроз Реба  ва Биман Чанджрорадир.

Гуруҳнинг бошқа аъзолари миллий чолғу асбобларда қадимий ва замонавий миллий куйларни ижро этадилар. Гуруҳ репертуарини анъанавий фольклор  ва ҳалқ лирик куйлари ташкил этади.

  

 

 


 Миллий фольклор дастаси (Миср)

 

Egipt-5

Сулаймон Жамил ташаббуси билан 1993 йилда “Миллий фольклор дастаси” тузилган. Мазкур гуруҳ ўз репертуарларида Мисрнинг анъанавий мусиқий меросини намоён этмоқда. Саккиз нафар моҳир ижрочилар юртнинг ҳар бир вилоятидаги куй ва наволарни анъанавий чолғулар ёрдамида тақдим этмоқда. Уларнинг илк концерти Қоҳира опера театрида бўлган ва маданият вазири Фарук Ҳосни ташриф буюрган. “Миллий фольклор дастаси” кўплаб халқаро фестивалларда қатнашиб, олий мукофотларга эга бўлган. 

   

 

 

 


 “Астроджоржия” гуруҳи (Грузия)

 

Gruziya_2

Олти нафар ёқимли овоз соҳиблари Грузиянинг турли ҳудудларидан йиғилган бўлиб, 2001 йилда ушбу ансамблга асос солганлар.

“Астроджоржия” гуруҳининг ҳар бир ижрочиси нафақат анъанавий грузин миллий ашулаларини маҳорат билан айта олади, балки миллий рақсларга ҳам тушиб, турли миллий чолғу асбобларини чалишади.

Соломон Гогашвили — гуруҳнинг бадиий мусиқий раҳбаридир.

Гуруҳнинг ижодий дастурларидаги қадимий фольклор ва “Астроджоржия”нинг этно-мусиқий композициялари томошабинларни ўзига мафтун этади.

 


Рашми  Агарвал – хонанда (Ҳиндистон)

Rashmi

 

Ўзига хос оҳанг ва ижро услуби билан жаҳонга машхур бўлган яккахон хонанда Рашми Агарвал Суфи- Бхакти, Ғазал, Тумри, Дадра каби йўналишларда ижро қилувчи ноёб, жозибали овоз соҳибаси.

Рашми Агарвал Ҳиндистоннингфолклор анъаналарининг бой намуналарини тараннум этади.

Рашми Агарвал Ҳиндистон мамлакати томонидан ташкил этилган миллий санъат давлат дастурларини ва халқаро фестивалларини ўз ижод намуналари билан ёритиб келмоқда навфакат она  зминида балки АҚШ ва Европа мамлакатларида хам ўз давлат рамзинини кўтарган. Рашми Агарвал ўз мухлисларига кенг миқдорда мусиқий альбомлар тақдим этади.

www.rashmiagarwal.com

 

  

 


 “Ирада” ансамбли (Козоғистон)

 

Irada

“Ирада” мусиқа ва рақс ансамбли 2009 йилда Алмати шаҳрида Дилшат Насиров ҳамда Сурия Изимова бошчилигида ташкил этилган.

Ансамбл 22 нафар маҳоратли раққослар, мусиқачилар, ва қўшиқчилардан ташкил топган. Ансамбл аъзолари икки йил давомида Тошкент (Ўзбекистон) даги “ГЛИЭР” номидаги академик Лицейида ҳамда Шинжон Автоном Республикасининг Урумчи  шаҳрида мусиқа йўналишида таълим олишган.

Мазкур ансамбль ўз репертуарида уйғур халқининг анъанавий мусиқий меросига асосланади, ноёб уйғурча рақс, ашула ва оҳангларни асраб, дунёга кенг тарғиб қилишни мақсад қилади.

2009 йилдан ҳозирга қадар “Ирада” тингловчилар орасида катта шуҳрат қозониб келмоқда. 


“Шираз Рахаварде-Парсиан”  гуруҳи (Эрон)

 

Iran_1

“Шираз Рахаварде-Парсиан” гуруҳи 2008 йилда ташкил этилган.

“Шираз Рахаварде-Парсиан” ўз маҳоратини кўп чет давлатларда тақдим этган. Жумладан, 2011 йилда Буюк Хитой девори олдида, 2012 йилда Германиянинг ”Вайнер” радиостанцияси орқали жонли ижро концертларини тақдим этган.

Унинг аъзолари, хонанда ва мусиқачилар ўзларига инъом этилган ноёб қобилият ва истеъдодлари орқали форс фольклори ҳамда замонавий куйларни маҳорат билан ижро этишмоқда.

Гуруҳнинг шиори - мусиқа орқали дунёга тинчлик, ҳамжиҳатлик ва шодлик улашиш.

 


“Праминек” гуруҳи (Чехия)

  

Chexiya

“Праминек” фольклор гуруҳи 1986 йилда “Высочан” ансамблининг таркибида ташкил этилган. 2007 йилда алоҳида ансамбл сифатида “Высочан” таркибидан ажралиб чиққан. Гуруҳ бир қанча миллий ва халқаро фестиваллар қатнашчиси ҳисобланади. Мусиқачилар Чехиянинг Иглава ҳудудида юз йиллар муқаддам ишлаб чиқарилган скрипканинг ўзига хос хусусиятларини асарларида очиб беради.

Фолклор гуруҳ фойдаланадиган мусиқа асбоблари жуда катта маданий ва тарихий аҳамиятга эга.

Гуруҳнинг раҳбари - Милослав Бртник, гуруҳ мусиқа менежери эса - Марек Чап.

 

 


Мускат Hаволари гуруҳи (Оман)

 

Omon

“Мускат наволари” гуруҳи 1985 йилда Фарид Ал Блуши (лут ва уд ижрочиси) томонидан ташкил этилган ва Исҳақ Ал Ҳарти ҳам шу таркибда фаолият олиб боради.

Репертуарлар анъанавий фольклор ва миллий оҳангга бой замонавий куйлардан иборат.

Ўз концертлари ва маданий тадбирлари орқали гуруҳ ўзининг мусиқанинг турли тилларида сўзлаша олиш қобилиятларини ҳам намойиш қилади. “Мускат наволари” фаолияти давомида Уммонда ва хорижда ўтказилган бир қатор фестивалларда қатнашиб келмоқда. 

 

 


 Диана Пирагс ва “Шоколад”гуруҳи (Латвия)

 


Diana Pirags

Диана Пирагс – ўзига хос овоз соҳибаси, маҳоратли хонанда, бундан ташқари, най ва пианино ижрочиси ҳисобланади. Диана Пирагс Латвия, Италия, Литва, Россия, Украина, АҚШ каби мамлакатлар хонандалари билан ҳамкорликдаги кўплаб маҳаллий ва халқаро фестивал дастурларида иштирок этиб келади.

Коолежда таҳсил олаётган йилларида Латвиялик созандалар билан ҳип-ҳоп, эстрада, сальса, циган мусиқаси, араб, R&B, жаз, балладалар ва блюз йўналишларида ижод қила бошлаган.

Диана Елгавас Биг гуруҳи ва Мираге Жаз Оркестрлари, “Smooth Band”, “Chocolad”, “La Petit Paris” ва “Jazzy” гуруҳлари билан доимий ижодий ҳамкорликда. 

 


 “Азем” гуруҳи (Кирғизистон)

  

Azem

“Азем” – анъанавий фольклор ансамбли. Мазкур ансамбль 2002 йилда Қоракўл мусиқа ўқув маркази қошида тузилган. Халқаро миқёсда ўз мавқега эга гуруҳ ижрочилари Қирғиз давлат консерваториясининг битурувчилари ҳисобланади.

“Азем” гуруҳининг дастурларида кўзланган асосий мақсад қирғиз халқининг анъанавий фольклорини кенг тарғиб қилиш, таниқли бастакорлар меросини ва жаҳон классик мусиқасини олий тарзда намоён этиш.

Репертуардаги қўшиқлар комуз, кияк, чогойно, чоор, сибизги, добулбас, жигач комуз, каби анъанавий қирғиз мусиқий асбоблари орқали ижро этилади.

2003 йилда “Азем” ансамбли ЮНЕСКО томонидан ташкил қилинган фолклор гуруҳлар қусобақасида биринчи ўрин билан мукофотланган.


“Талси” гуруҳи (Латвия)

  

Talsi_1

“Талси”фолклоргуруҳи 1990 йилда ташкил этилган. Гуруҳ ёши 12 дан то 75 гача бўлган ижрочилардан иборат. Талси шаҳрининг миллий маданият уйида фаолият олиб бораётган гуруҳга Лижа Дунска 2003 йил сентабрдан буён гуруҳ раҳбарлик қилмоқда.

Репертуарнинг каттагина қисми фолклоршунос Алма Маковска томонидан тайёрланган. Гуруҳ ўз ижроларида хаётнинг тўй, аза ва бола парваришига боғлиқ ҳолатларидаги қадимги анъаналар ҳақида тўплаган билимларидан фойдаланади.

“Талси” гуруҳи Латвиядаги турли фестивалларнинг доимий иштирокчиси бўлибгина қолмай, кўпгина шаҳар, қишлоқлардаги корхона ва ташкилотларда Латвияни мадҳ этувчи дастурлари билан қатнашиб келади. 


“Ланая” гуруҳи (Буркина Фасо)

  

Burkina Faso

“Ланая” гуруҳи ғарбий Африкада ташкил топган. Мазкур гуруҳнинг репетуари Mандинго халқининг мусиқий меросига асосида тайёрланган. “Ланая” сўзининг маъноси “ишонч” демакдир.

“Ланая” гуруҳининг концертлари томошабинларга завқу–шавқ улашади. Концерт дастурларида Африканинг миллий чолғу асбоблари ва замонавий бас-гитара, саксофон ва найдан кенг фойдаланилади.

Гуруҳ кўплаб концертлар, семинарлар ва бошқа дастурларни дунёнинг турли бурчакларида муваффақиятли ўтказиб келмоқда. 

 

 


 “Купалинка” гуруҳи (Беларус)

 

КУПАЛІНКА

“Купалинка” профессионал мусиқий фольклор ансамбли ўз ижод фаолиятини аёллар квартети шаклида бошлаган. Ҳозирда анча кенгайиб ўз ичига моҳоратли олий мусиқий маълумотга эга ижрочиларни қамраб олган. “Купалинка” гуруҳнинг ижодий дастурларида қадимий фольклор, миллий чолғу асбоблар, рақслар яъни бутун Беларуссия мусиқий меросини намоён этилади.

Мазкур гуруҳнинг бадий раҳбари, нуфузли Белорус Республикаси Санъат арбоби - Елена Телкова.

“Купалинка” ансамбли нафақат ўз она заминида, балки барча Европа, Осиё мамлакатларида кенг танилган.


“Понгланг” гуруҳи (Тайланд)

  
Thailand

“Понгланг” - анънавий Тайланд фольклор гуруҳи.

Ушбу гуруҳ Махасарахам Университети таркибидаги Мусиқа Коллежи қошида тузилган.

Мусиқий гуруҳнинг номи ҳам ноёб халқ чолғу асбоби “Понгланг” номидан олинган. Унинг иккинчи номи -“Кро’кол”.  “Кро’кол”, “фин”, “хаен”, ва “вот” ва бошқа анънавий мусиқий асбобларида чалинадиган ёқимли наволар мазкур гуруҳ барча миллий ҳалқ чолғу асбобларига қайта қизиқиш уйғотади.

Мазкур гуруҳ кўплаб мусиқий танловларда қатнашиб қелмоқда.

 


 “Куала Лумпур Сити Холл Маданий Труппаси” (Малайзия)

 
Malaysia

“Куала Лумпур Сити Холл Маданий Труппаси” 1988 йилда Малайзия маданияти, санъати, рақс ва мусиқасини сақлаб, унинг юксалишига ҳисса қўшиш мақсадида ташкил этилган.

Гуруҳниниг маҳоратли ижодкорлари анъанавий куйлар ва рақсларини асосан давлат дастурларида, халқаро туризм кўргазмаларида, концертларда намойиш этишади.

Маҳаллий ва халқаро миқёсидаги бир қанча маданий, фолклор мусиқа ва рақс фестиваллардаги ижроси учун гуруҳ муносиб тақдирланган.

 

 


 “Седар Ҳилл саёҳатчилари” гуруҳи (АҚШ)

 

“Седар Ҳилл саёҳатчилари” номли фолклор мусиқа гуруҳи Америка созанда ва продюссерлари Джек Клифт ва Джон Картер Кешлар томонидан 2006 йилда АҚШнинг Теннесси штатида тузилган.

2008 йилда гуруҳ ўзининг АҚШдаги анъанавий мусиқа мухлислари орасида катта машҳурликка эришган биринчи “Pale Imperfect Diamond” албомини тақдим қилди.

Гуруҳ “кантри” номли анъанавий Америка мусиқа тури асосида Ғарб ва Шарқ оҳангларини бирлаштирувчи куйлар яратишни мақсад қилган.

Гуруҳ раҳбари Джек Клифт 2005-йил биринчи бор Ўзбекистонга ташрифи чоғида ғижжак, сато, танбур, дутор, най, қўшнай каби Ўзбек миллий чолғуларидан таралган куйларни тинглаб, Америкалик ва Ўзбек фолклорининг ўхшашликлари борлигини аниқлади.

 


“Сариқ қуш дастури” Дункан Кеннет(АҚШ)

 

Dunkan

 Келиб чиқиши Апачи қабиласидан бўлган Кен Дункан раҳбарлигидаги “Сариқ қуш дастури” номи остида машҳур бўлган гуруҳ Америка ҳиндуларининг руҳиятини очиб беришга қаратилган.

“Сариқ Қуш” Аризонада жойлашган маҳоратли раққослар оиласи ҳисобланади.

Тингловчилар гуруҳнинг Койот ва бошқа тарихий анъанавий қаҳрамонлар ҳақидаги ҳикояларини тинглашади.

Дункан Кеннетнинг ўзи эса Тайван, Германия, Швецария, Италия, Ирландия, Белгия, Швеция, Австрия, Норвегия, Финландия, Англия, ва Қирғизистон каби бир қатор давлатларда ўтказилган маданий фестивалларда ўз ижролари билан қатнашиб келмоқда.

 


  Днипро (Украина)

  
000000093_изменение размера

Маҳоратли ёш санъаткорлардан иборат Киев академик мусиқа ансамбли “Днипро" 1995 йилда ташкил этилган.

Гуруҳ Украина фолклор мусиқасини тарғиб қилиш ҳамда уни янада юқори даражага кўтаришни мақсад қилган.

Ушбу ансамбл Украина мусиқий гуруҳлари, санъат ва маданият мутахассислари орасида ўз мавқеига эга.

Ўз репертуарларида Днипро Украина наволари, мумтоз куйлар ва замонавий бастакорлик намуналарини қамраб олади. Бундан ташқари, улар бой драматургия дастурларини яратишади. 

 


  “Само” гуруҳи (Тожикистон)

 

samo4

“Само” мусиқий гуруҳи Гурминж миллий чолғулар музейи қошида 2006 йилда тузилган.

2007 йилда “Само” ўзининг биринчи аудио албомини тақдим қилди. Шу албом орқали улар бутун дунёда машҳурликка эришишди. Йиллар давомида гуруҳ АҚШ, Франция, Россия, Германия, Белгия, Голландия каби бир қатор хорижий давлатларда ижодий сафарда бўлган.

Дунё халқларига тинчлик ва дўстлик – бу гуруҳнинг асосий мақсади. Эзгу амал, эзгу фикр, эзгу сўз шиори билан ижод қилувчи “Само” гуруҳи бугунга қадар ўзининг 3 та аудио албомини тақдим этди.

 

 


“Ал-Кинди” гурухи (Туркия)

Al-Kindi

 

“Ал-Кинди”машҳур шарқ мумтоз ва Сўфий мусиқаси ансамбли бўлиб, 1983 йилда француз бастакор ва қонун созандаси Жулиен Вайс томонидан тузилган.

Қонун чалишни ўрганиш учун Жулиен Вайс ўзининг гитарист сифатидаги карьерасидан воз кечди.

У 1978 йилдан бошлаб Қоҳира, Истамбул, Тунис Теҳрон, Боғдод шаҳарларида ўқиди.

Гуруҳ 20дан ортиқ аудио тўпламлар ёзди ва охирги 30 йил давомида дунёнинг муҳим театр, фестивалларида Сурия, Ироқ, Тунис, Туркия, Миср, Озарбайжон каби давлатлар созандалари билан ҳамкорликда ижод қилган.

Ансамблнинг беш нафар созандасининг ҳар бири турли хил мусиқа асбобларини чала олади.

 

 


 “Туркмен овази” ансамбли (Туркманистон)

  Turkemnistan

“Туркмен овази” ТВ каналининг миллий мусиқа асбоблар ансамбли телевидение, радио дастурлар ва кино саноати бўйича Туркманистон расмий қўмитасининг қошида -тузилган.

Мусиқашунос, халқ артисти ва ансамбль бадиий раҳбари - Сапаров Аманевез уч нафар хонандаларни бир гуруҳ сифатида бирлаштирган.

Гуруҳ аъзолари Овезов Довлетгелди ва Ёламанов Бяшим ихтисослашган санъат мактабида ўқишдан ташқари “Туркмен овази” ТВ каналининг миллий мусиқа асбоблар ансамблида ҳам фаолият олиб боришади. Улар бир қанча маҳаллий ва халқаро фестивалларда совринли ўринлар билан тақдирланишган.

Гуруҳнинг яна бир аъзоси Хидиров Язберди болалар тасвирий санъат мактабини 1999 йилда тамомлади. Ўқиши давомида “Корпе-98” (Ёшлар-98) фестивалида ўзининг биринчи ютуғига эришди. 2012 йилда эса Озарбайжон ва Австрияда ижодий сафарда бўлиб қайтди.

 


 “Француз трад квартети (Франция)

Fr1

 

“Француз трад квартети” тўрт нафар мусиқачилардан иборат. Гуруҳ репертуари нафақат Марказий Франциянинг анъанавий мусиқаси, балки замонавий ижодий намуналарни ҳам ўз ичига олади.

Квартет рақсбоп, айниқса марказий Франциянинг ёрқин белгиси бўлган “Бурре” услубида мусиқалар яратишга асосланган.

Гуруҳ репертуаридан ғилдиракли лира (Кристин ва Эрик Демонтеикс ижросида), волинка (Сандрин Лагруелет ижросида), ва аккардионлар (Жан Клауд Риеу ижросида) ўрин олган.

 

 


 “Чикуюша” мусиқий бирлашмаси (Япония)

Japan

 

“Чикуюша” мусиқий бирлашмаси 120 йил олдин тузилган. Шу вақт мобайнида гуруҳ аъзолари доимий равишда маҳаллий ва халқаро фестивал ва мусобақаларда қатнашиб келмоқда.

Гуруҳ ижрочилари ўз дастурларида куйларини қадимги япон найи бўлган ‘шакухачи’да ижро этишади.

“Чикуюша” Осакадаги “Pola Prize” халқаро мусиқа мусобақаси ва Япония Маданият ишлари агентлиги томонидан ташкиллаштирилган санъат фестивалларида юқори ўринларни эгаллаган.

 


 Александр Даско жипси мусиқаси (Словакия)

 
foto3

Александр Даско раҳбарлигидаги ушбу гуруҳ 1992 йилда ташкил этилган.

2004 йилда гуруҳга “Александр Дасконинг жипси мусиқаси” номи берилди. Гуруҳ раҳбари биринчи рақамли скрипкачи бўлишдан ташқари, ушбу гуруҳнинг бадиий раҳбари ҳам ҳисобланади.

Кенг кўламли репертуар опера, оперетта, свинг, кантри, эстрада, жаз, виртуоз йўналишларида мусиқий чиқишларни ўз ичига олади.

Ўз концертларидан ташқари, Александр Даско хайрия концертлари бериб келади ва бу хизматлари “Кулги” (“Smile”) фонди томонидан тақдирланган.

Александр Даско Банска-Бистрица шаҳрида имконияти чекланган болалар ўз истеъдодларини шакллантиришлари учун махсус санъат мактаби ҳам қурдирган.

 


Садои-Помирмусиқий фольклор гуруҳи (Афғонистон)

  Afganistan

Муҳаммад Мурод Сархуш раҳбарлигидаги “Садои-Помир” мусиқий фольклор гуруҳи 5 йил давомида Бадаҳшон (Афғонистондаги ҳудуд) мусиқий санъатини мамлакатда ва хорижий ўлкаларда тарғиб қилишга катта ҳисса қўшиб келмоқда.

Гуруҳ репертуаридан миллий чолғу куйлари ва лирик қўшиқлар билан бир қаторда, 12 мақом таркибига кирувчи мақомлардан намуналар ҳам жой олган.

Мазкур гуруҳ аъзолари мамлакатдаги турли тадбирларда, шунингдек бир қатор хорижий мамлакатларда ташкил этилган мусиқий фестивалларда иштирок этган

Мусиқий гуруҳ аъзолари ўз чиқишларида асосан доира, най, чанг, Помир рубоби, дўмбира, қашқар рубоби, ғижжак каби миллий мусиқий асбоблардан фойдаланишади.


“Пентан” трио (Буюк Британия - Уэльс)

 

England2England3Clara 2

 

“Пентан” гуруҳи Уэлснинг бой миллий мусиқий мероси тараннум этиш мақсадида 3 наaар моҳир созандаларни ўзида бирлаштирди. Созандаларнинг ҳар бири ўз мустақил фаолиятига эга бўлиб, Уэлснинг гўзал оҳанглари ва чуқур мазмунга эга бўлган шеърларини кўрсатиб бериш мақсади уларни бирлаштирган.

Сионед Веб Уэлс маданий анъаналари, ҳамда Европанинг келтик ҳудудида яшовчи одамлар  руҳиятини ўз келт ва уэлс арфаси орқали тараннум этиб келмоқда.

Клара Клей гуруҳга янгича тароват олиб киради. Англия Шотландия чегараларида улғайган Кларанинг скрипка чалиш усули ва куйлаши ўзи ўсган Уэлс ҳудудининг оҳанглари билан уйғунлик ҳосил қилади.

Лин Денман тақдим қиладиган маҳоратли ва таъсирли қўшиқлар ҳар бир мухлиснинг қалбига чуқур кириб боради. Севги ва айрилиқ ҳикоялари, ўз оиласини соғинган денгизчилар ҳаёти, алла ва болалар қўшиқлари - буларнинг барчаси Уэлсдаги оддий ҳаёт манзарасини тасвирлаб бера олади.

 


Тюрингии Шпиллёйт” гуруҳи (Германия)

  

prospekt01“Тюрингии Шпиллёйт” гуруҳи Федерал маданият ва Целла Мелис маҳаллий гуруҳи билан ҳамкорликда 1973 йилда тузилган.

Гуруҳнинг собиқ директори Фридрих Шлуттер Целла Мелис ҳудудидаги миллий тарих музейининг ташкилотчиларидан бири сифатида анъанавий мусиқа ва қадимги чолғу асбобларини чуқур ўрганди.

1985 йилда гуруҳнинг номи “Тюрингии Шпиллёйт”га ўзгартирилди.

Оддий қишлоқ мусиқаси ижроси билан фаолиятини бошлаган гуруҳ ижодини арфа ва қайин барглари билан давом эттирди.

Кейинчалик оёқли лира, арфа, Тюрингии ўрмон цитраси, шалмей каби фолклор чолғу асбобларининг қайта тикланишида гуруҳ муҳим ҳисса қўшди.

Йиллар давомида созандалар аввалги Тюрингии фолклор мусиқасини тиклаб келишади.

 


 Галит Гиат хонанда, актриса (Исроил)

 Israel

 

Галит Гиат 1971 йил Исроилда таваллуд топган. Исроил ҳимоя кучларидаги хизматидан сўнг Галит Гиат ўзининг актриса ва хонанда сифатидаги фаолиятини бошлади.

1993 йилда Евровизион қўшиқлар танловида қатнашди. 1997 йилда “The Sun” (“Қуёш”) номли комедияда, 2007 йилда илк бор илмий йўналишдаги Исроил кўп қисмли филмларида суратга тушди.

2008 йилнинг ёзида эса "Dancing with the Stars" (“Юлдузлар билан рақс”) номли телевизион дастурнинг 4-фаслида қатнашди.

Хонанда сифатида Галит Гиат Шарқий ва Лотин Америкаси ҳудудларидаги фолклор чолғулар ҳамоҳанглигадаги анъанавий йўналишдаги қўшиқларни ижро этади.

 

 

 

 


ГРАД - Квартет ансамбли (Россия)

 
Grad Quartet

Град Квартет ансамбли 2006 йилда Санкт Петербургда маданият ва санъат университети талабалари томонидан тузилган.

Гуруҳ бир қанча танловларда қатнашди ва улар қатнашган тадбирда тезда кўзгa тушиб ғолибликни қўлга киритишади.

2011 йил 5 Майда ансамбл Санкт Петербург кунлари доирасида Кипрда концерт берди.

6 Январда “ГРАД квартет” Малтада Россия Фан ва Маданият маркази томонидан ташкил қилинган  янги йил тадбирида ўз ижроси билан қатнашди.

2008 йилда Италияда бўлиб ўтган‘CITTA DI LANCIANO’ номли халқаро мусобақада Ансамбл Гран При соҳиби бўлди.

 

 

 

 

 

 


НАДИ Сингапура (Сингапур)

 

nadi_02

Ёш, истеъдодли созандалардан тузилган НАДИ (тўлқин) гуруҳи аъзолари ўзларининг зарбли чолғу асбоблари орқали бошқаларникига ўхшамайдиган кўтаринкилик бера оладилар.

Компанг, ребана, жидур ва генданг - Сингапурда учрайдиган малай зарбли чолғуларининг айрим турлари. НАДИ Сингапура ушбу асбоблардан максимум зарб ва оҳанг уйғунлигини ҳосил қилишади. 

Ребана устаси Язиз Ҳассан ва машҳур зарбли чолғу ижрочиси Ридуан Залани раҳбарлик қиладиган НАДИ Сингапура гуруҳи ушбу зарбли чолғуларни жонлантиришда янгича услуб олиб киришди.

Нади Сингапур аъзоларининг йўқолиб кетаётган усулларни ўрганиб тадбиқ қилишдаги ҳаракатлари зарбли чолғулар ва ўзларининг ҳам бор имкониятларини янада кенгайтиришга қаратилган. 


Яко Буллан (Индонезия)

Indonesia 

Яко 1969 йилда Роте оролида таваллуд топган. 13 ёшидан бобосидан сасандо (Роте оролининг анъанавий чолғу асбоби)ни чалишни ўрганган.

Яко сасндо бўйича мамлакатдаги мавжуд саккизта мутахассиснинг энг ёши ҳисобланади.

Ўз юртидаги концертлардан ташқари, Яко Сингапур, Малайзия, Англия ва Испания давлатларида, ВМТ нинг Нью Йоркдаги бош қароргоҳида, Ниагара шаршарасидаги маданий тадбирларда ўз чиқишлари билан қатнашди.

Сасандо - бу Роте оролидагина учрайдиган торли асбоб бўлиб, кўриниши арфага ўхшаса ўам, аслида арфадан кичикроқ ва торлар бамбук ёки ёғочдан ишланган цилиндрга туташтирилади.

Сасанду чала олиш қобилияти Яко Булланни йўқолиш арафасидаги асбобни сақлашда муҳим шахсга айлантирди. 


Гулсанам Мамазоитова (Ўзбекистон)


Gulsanam 

Гулсанам Мамазоитова 1981 йилда Фарғона шаҳрида санъаткорлар оиласида таваллуд топган. 1999 йилда Хоразмда ўтказилган биринчи Республика мумтоз мусиқа фестивали ҳамда Юнус Ражабий номидаги Республика мақом ижрочилари мусобақасининг ғолибаси.

2000 йилда Гулсанам Ўзбекистон давлат консерваториясига ўқишга қабул қилинди. 2003 йилда “Азиз она юртим наволари” миллий эстрада танловида биринчи ўрин соҳибаси бўлди. Ҳозирга қадар республиканинг байрам тадбирларида қатнашиб келади.

2006 йилда Ўзбекистон Давлат Консерваторясининг магистратура босқичини тамомлади. 2004 йилда “Ниҳол” давлат мукофоти, 2006 йилда эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланди.

 

 

 

 


Аброр Зуфаров (Ўзбекистон)

 
Abror Zufarov_1

Аброр Зуфаров 1971-йил Тошкент шаҳрида, санъаткорлар оиласида таваллуд топди. Унинг оиласидаги маданий-мусиқий муҳит Аброрда болалигиданоқ мусиқий қобилиятнинг шаклланиб бориши учун ҳал қилувчи аҳамият касб этди.

У 1991 йил Ўзбекистон давлат консерваториянинг анъанавий ижрочилик кафедрасига ўқишга қабул қилинди. Илмий таълим ва мусиқий меросларни чуқур ўрганиш Аброрнинг ҳам созанда, ҳам ҳонанда сифатида шаклланишига ёрдам берди.

Унинг ижодий фаолияти нафақат анаъанавий, балки эстрада йўшалишини ҳам қамраб олган. Хусусан, ижрочилик йўлида танбур, дутор, сато чолғуларидаги яккахон ижролари (“Чоргоҳ”, “Фироқ”, “Қўқонча”, “Тановор”) хонандалик соҳасида эса лирик қўшиқлардан тортиб, то йирик ҳажмдаги халқ ашулалари (“Баёт”, “Бозургоний”, “Чорзарб”, “Девоналар бўлдим”) гача бўлган намуналар бунга ёрқин мисолдир.

 

 

 

 


 

Саламат Аяпов (Ўзбекистон)

 
000000081

Саламат Аяапов 1993 йил Қорақалпоғистон Республикасида таваллуд топган.

2008 йилдаболалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг Республика танловида 1-ўрин совриндори бўлган.

2011 йилНафосат бўстоним маним” номли анъанавий VII Республика кўрик танловида 1-ўрин совриндори бўлди ва диплом билан тақдирланди.

2012-йили 24-26 майда Бошқирдистоннинг Уфа шаҳридаги “Урал моңо-2012” фестивалида ва 2012-йили 10-12 августда Венгрияда бўлиб ўтган “Турон халқлари қурултойи” фестивалида қатнашди ва диплом билан тақдирланди.

 

 

 

 

 

 


 Квартет (Ўзбекистон)

 

Ижодий гуруҳлар ичида мазкур квартет алоҳида ажралиб туради.

Гуруҳ таркибидаги Мирзаева Дилафруз - “Дуторчи қизлар” ансамбли аъзоси, 1995-йил Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтган “Истиқлол” фестивалида нуфузли ўрин соҳибаси.

Нагргиза Азимова - 2008-йилдан буён “Ўзбекистон” ансамблнинг яккахон хонандаси.

Тилланазаров Озоджон - 1996-йилда Фарғона вилоятида бўлиб ўтган “Ўзбекистон — ватаним маним” ва 1998-йилда Ю.Ражабий номидаги Республика “Мақомчилар” кўрик танловлари лауреати.

Юнусов Суннатилла эса 2010-йилдан буён Ю.Ражабий номидаги “Мақом” ансамблининг 1 даражали хонандаси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.


Ю.Ражабий номидаги Мақомансамбли (Ўзбекистон)

 
000000102_изменение размера

Ю.Ражабий номидаги мақом ансамбли Ўзбекистон халқ артисти, академик Юнус Ражабий томонидан 1959-йилда ташкил этилди. Бу даврда ансамбл 14 нафар созонда ва хонандалардан иборат эди.

Ансамбл ўз фаолиятини “Шашмақом” ва “Тошкент-Фарғона мақом йўллари” каби миллий меросимизнинг нодир намуналарини илк бора граммпластинкага ёзиш ишлари билан бошлади.

Миллий санъатимизга хос уч воҳа мақомлари, халқ ижодиёти намуналари ва бастакорлар асарларини қайта тиклашдек машаққатли жараён 1966 йилга қадар давом этди.

Ю.Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли қарийб 54 йилдан буён халқимизнинг хизматида бўлиб, турли тадбир ва давлат байрамларида ҳам жонбозлик ила фаол иштирок этиб келмоқда.