Yangiliklar
31.08.2015

2“Шарқ тароналари” Х халқаро мусиқа фестивалининг тантанали ёпилиш маросими.

30.08.2015

2Беш кун давомида дунёнинг энг кучли санъаткорларини ўзида жамлаган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали якунига етди. 

30.08.2015

2Биржан БАЗИЛЖОНОВ, мусиқачи, (Қозоғистон): — Самарқандга биринчи марта келдим. Аввалари мен уни фақат телевизорда кўрганман. Шаҳрингиз ҳақида етарлича маълумотга эгаман деб ўйлардим, лекин келиб  билдимки, Самарқанд телевизорда кўрганимдан анча гўзал экан. 

30.08.2015

2Волкер НЕЕФ,  “Berliner Blatt” газетаси бош муҳаррири (Германия): - “Шарқ тароналари” Х Халқаро мусиқа фестивали очилиш маросимини Регистон майдонида туриб кузатиб бордим. 

30.08.2015

228 август куни Самарқандда “Шарқ тароналари” Х халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Биз фестиваль иштирокчилари билан шу ҳақда суҳбатлашдик.

Официальная страница на Facebook    Официальный канал фестиваля на YouTube

 

Yangiliklar

« Back

“Самарқанд юрагимизда қолади”  30.08.2015 04:18

28 август куни Самарқандда “Шарқ тароналари” Х халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Биз фестиваль иштирокчилари билан шу ҳақда суҳбатлашдик.   

IMG_8234 (1)      

Татьяна ШКОЛИНА, “Весели музики” гуруҳи аъзоси (Украина):

HSA_4642         

— Очилиш маросими менга ёқди. Ҳаммаси юқори савияда ташкиллаштирилди. Мен бундай катта ва географияси кенг фистивални ҳеч қаерда кўрмаганман. Ижодий фаолиятим давомида дунёнинг кўп мамлакатларида бўлганман. Бироқ мени ҳеч бир мамлакатда бунчалик илиқ кутиб олишмаган. Президентингиз ўзининг санъатга бўлган муҳаббатини яна бир бор кўрсатди. Ўзбек санъаткорларининг чиқишлари юқори даражада бўлди. Миллий анъаналарга хос бўлган ҳар бир жиҳат — кийимлар, рақслар, куйлашга алоҳида эътибор қаратилган. Мен очилиш маросими кузатар эканман, худди Ўзбекистоннинг барча вилоятларига боргандек бўлдим. Мен айни пайтда ўз ишининг устаси бўлган санъаткорлардан ўзбек чолғу асбобларини чалишни ўрганяпман. Тан оламан, бу ердан сира ҳам кетгим келмаяпти. Самарқанд менинг юрагимда абадий қолади. Биринчи имконият бўлиши билан сизларнинг ёнингизга келаман.

Силвер СЕПП, мусиқачи (Эстония):

DSC__0078 (1)

— Самарқандга келишни анча олдин хоҳлаган эдим. Фестивалнинг очилиш маросим жуда ажойиб ўтди. Ўзбек санъаткорларининг чиқишлари ва миллий рақс менга манзур бўлди. Ўзбек мусиқий маданияти олис тарихга эга. Менда бир нечта ўзбек мусиқий асбобларини чалиб кўриш истаги юқори. “Шарқ тароналари” мусиқаларни бирлаштирувчи ва дунё мамлакатларини дўстлаштирувчи анжуман. Агар мени келгуси фестивалга ҳам таклиф қилишса бажонидил юртингизга келаман. Яна бир бор Регистон майдонида қўшиқ куйлаш ва бағрикенг ўзбек халқи олдида чиқиш қилиш ниятим бор.         

Елена ЕСПЕК, «Осиктакан» аъзоси (Россия):

IMG_9456

— “Шарқ тароналари” дунёнинг энг кучли санъаткорлари йиғиладиган мусиқий анжуман. Фестивалнинг очилиш маросими юқори даражада бўлди. Томошабинлар олқиш ва рақс орқали ўзларининг санъатга бўлган муҳаббатини кўрсатди. Таъкидлаш жоиз, шу пайтгача бирор мамлакат президенти санъатни бунчалик қадрлагашини, севишини кўрмаганман. Ишонаманки, Ўзбекистоннинг келажаги порлоқ. Ўзбекистон халқига барча эзгуликлар ҳамроҳ бўлишини ва мустақиллигингиз абадий бўлишини тилайман. Менда Самарқандга яна бир марта келиш истаги юқори. Ўйлайманки, бу истагим амалга ошади.                          

Шабо САНДОР фестиваль меҳмони (Венгрия):  

— Очилиш маросимида дастлаб тушунмай қолдим, қарасам чиндан ҳам Ўзбекистон Президенти сўзга чиқмоқда. У киши халққа шунчалик яқин экан. Шаҳар аҳолисининг меҳмонларга бўлган муомаласи юқори даражада. Мен ўзимни худди подшодек сездим. Мен кўп давлатларда бўлганман. Бироқ ўзбеклардаги самимийлик ўзига хос. Президент Ислом Каримов жуда ҳам чиройли гапирди. У нафақат чиройли шаҳарга, балки бутун ўзбек халқига ҳурматини намойиш қилди.                                                                  

         

Фахрулло Хамидуллаев

Матбуот хизмати