Yangiliklar
31.08.2015

2“Шарқ тароналари” Х халқаро мусиқа фестивалининг тантанали ёпилиш маросими.

30.08.2015

2Беш кун давомида дунёнинг энг кучли санъаткорларини ўзида жамлаган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали якунига етди. 

30.08.2015

2Биржан БАЗИЛЖОНОВ, мусиқачи, (Қозоғистон): — Самарқандга биринчи марта келдим. Аввалари мен уни фақат телевизорда кўрганман. Шаҳрингиз ҳақида етарлича маълумотга эгаман деб ўйлардим, лекин келиб  билдимки, Самарқанд телевизорда кўрганимдан анча гўзал экан. 

30.08.2015

2Волкер НЕЕФ,  “Berliner Blatt” газетаси бош муҳаррири (Германия): - “Шарқ тароналари” Х Халқаро мусиқа фестивали очилиш маросимини Регистон майдонида туриб кузатиб бордим. 

30.08.2015

228 август куни Самарқандда “Шарқ тароналари” Х халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Биз фестиваль иштирокчилари билан шу ҳақда суҳбатлашдик.

Официальная страница на Facebook    Официальный канал фестиваля на YouTube

 

Yangiliklar

« Back

“ШАРҚ ТАРОНАЛАРИ”ДА ҚАТНАШАЁТГАНИМДАН БАХТИЁРМАН  30.08.2015 01:44

Волкер НЕЕФ,  “Berliner Blatt” газетаси бош муҳаррири (Германия):

-“Шарқ тароналари” Х Халқаро мусиқа фестивали очилиш маросимини Регистон майдонида туриб кузатиб бордим. Президент Ислом Каримов рақсга тушиб бизга нисбатан қанчалик ҳурмати баланд эканлигини кўрсатиб берди. Кўплаб мусиқа фестиваларида бўлганман, аммо “Шарқ тароналари” фестивалига биронтаси ҳам тенг келмайди.  

Гратиа ГУИЛЛАУМЕ, “Andre Gabrieland Provence’s Tambouriner”гурухи мусиқачиси (ФРАНЦИЯ): -

 Самарқанд менда катта таассуротлар қолдирди. Шаҳарда жойлашган тарихий обидаларни кузата туриб, ўзимни худди эртакларга тушиб қолгандек ҳис қилдим. Шундай шаҳарда яшаётган самарқандликларга ҳавасим келди. “Шарқ тароналари” фестивалининг очилиш маросимидаги ташкиллаштирилган саҳна кўринишлари ёқди. Ажойиб қўшиқлар ва бетакрор рақсларни томоша қила туриб ўзим ҳам рақсга тушиб кетдим. Фестиваль кўтаринки кайфиятда ўтмоқда. “Шарқ тароналари”да қатнашаётганимдан бахтиёрман.   

Виктория ПФЕИЛ, “Трио акк: зент” гуруҳи мусиқачиси (Австрия):

IMG_8113

 

- Самарқанд дунё тан олган гўзал шаҳарлардан бири эканлигига бугун иқрор бўлдим. Ҳар икки йилда Самарқандда «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали ўтказилади. Буюк Ипак йўлида жойлашган энг йирик марказлардан бири бўлган ушбу шаҳар Шарқ ва Ғарб мамлакатларининг маданий алмашинувига фаол кўмаклашган. Мазкур ўзига хос фестиваль турли халқларга ўзининг анъанавий мусиқа санъатини намойиш этиш имконини бермоқда.  Очилиш маросими менга жуда ёқди. Либослардан тортиб саҳна безагигача катта эътибор қаратилган.  

 

 

Наврўзбек ШОДМОНҚУЛОВ  

(“Шарқ тароналари” матбуот хизмати)