Yangiliklar
31.08.2015

2“Шарқ тароналари” Х халқаро мусиқа фестивалининг тантанали ёпилиш маросими.

30.08.2015

2Беш кун давомида дунёнинг энг кучли санъаткорларини ўзида жамлаган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали якунига етди. 

30.08.2015

2Биржан БАЗИЛЖОНОВ, мусиқачи, (Қозоғистон): — Самарқандга биринчи марта келдим. Аввалари мен уни фақат телевизорда кўрганман. Шаҳрингиз ҳақида етарлича маълумотга эгаман деб ўйлардим, лекин келиб  билдимки, Самарқанд телевизорда кўрганимдан анча гўзал экан. 

30.08.2015

2Волкер НЕЕФ,  “Berliner Blatt” газетаси бош муҳаррири (Германия): - “Шарқ тароналари” Х Халқаро мусиқа фестивали очилиш маросимини Регистон майдонида туриб кузатиб бордим. 

30.08.2015

228 август куни Самарқандда “Шарқ тароналари” Х халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Биз фестиваль иштирокчилари билан шу ҳақда суҳбатлашдик.

Официальная страница на Facebook    Официальный канал фестиваля на YouTube

 

Yangiliklar

« Back

БУНДАЙ МУҲИТДА ИЛК МАРТА КУЙЛАЯПМАН  30.08.2015 03:45

Биржан БАЗИЛЖОНОВ, мусиқачи, (Қозоғистон):

— Самарқандга биринчи марта келдим. Аввалари мен уни фақат телевизорда кўрганман. Шаҳрингиз ҳақида етарлича маълумотга эгаман деб ўйлардим, лекин келиб  билдимки, Самарқанд телевизорда кўрганимдан анча гўзал экан. Мени кўпроқ тарихий обидаларнинг маҳобати, бозорларингизнинг ободлиги, халқингизнинг хушмуомалалиги қойил қолдирди. Самарқандда бир марта меҳмон бўлган одам яна қайта-қайта келгиси келаверади. Бевосита “Шарқ тароналари” ҳақида гапирадиган бўлсам, фестиваль ҳақида интернетда ўқиб қолдим. Менда “Шарқ тароналари”да қатнашиш истаги туғилди. Тўғрисини айтаман, юртингиздан, очиқ осмон остида, қадимий ёдгорликлар билан қуршалган амфитеатрдан ҳайратга тушдим. Сабаби, бундай муҳитда илк марта куйлаяпман. Қўшиқ айтаётган пайтим жуда ҳаяжонландим.  Менга фестиваль жуда ёқди ва келажакда “Шарқ тароналари”да яна қатгашишни дилимга тугиб қўйдим. Агар иштирокчи сифатида қатнашиш имкони бўлмаса, оддий томошабин бўлиб юртингизда албатта меҳмон бўламан.

Ҳилде ФРАТЕУР, “Hilde Fratuer & Trio HoP” гуруҳи мусиқачиси (Бельгия):

— Самарқандда, умуман Ўзбекистонда илк марта бўлиб турибман. Шаҳар, одамларингиз, тарихий обидаларингиз мени лол қолдирди. Фестиваль ташкилотчилиги ҳам юқори даражада. Янграётган куй-қўшиқлар, томошабинлар томонидан ҳосил қилинган атмосфера натижасида рақсга тушгим келиб қолди. Ҳозир таърифлаб бўлмайдиган хиссиётлар оғушидаман. Юртимизда ҳам “Шарқ тароналари”ни улкан қизиқиш билан кузатишмоқда. Давлатимиз қиролининг бизнинг ҳали шу ердалигимиздаёқ, делегациямиз номига миннатдорчилик мактубини юборгани ҳам фестивалнинг халқаро аҳамияти қай даражада жиддий эканлигидан дарак бериб турибди. Мен бу фестивалда яна ва яна қатнашсам дейман.

Ван дер Зее Мария ЁЗЕ, “FALCORN” гуруҳи аъзоси (Нидерландия):

— Самарқандга биринчи марта бўлиб турибман. Фестиваль ажойиб тарзда ташкиллаштирилган. Айниқса амфитеатрдаги муҳит аъло даражада. Регистон майдонидаги концертлардан бўш вақтда ташкилотчилар шаҳар бўйлаб экскурсия уюштириб бераяпти. Самарқанд менга жуда ёқди. Тарихий обидалар ва замонавий бинокорлик уйғунлашган шаҳрингизда яна меҳмон бўлиб келсам дейман

 

Фаррух Алиев

(“Шарқ тароналари” Матбуот маркази)