Yangiliklar
31.08.2015

2“Шарқ тароналари” Х халқаро мусиқа фестивалининг тантанали ёпилиш маросими.

30.08.2015

2Беш кун давомида дунёнинг энг кучли санъаткорларини ўзида жамлаган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали якунига етди. 

30.08.2015

2Биржан БАЗИЛЖОНОВ, мусиқачи, (Қозоғистон): — Самарқандга биринчи марта келдим. Аввалари мен уни фақат телевизорда кўрганман. Шаҳрингиз ҳақида етарлича маълумотга эгаман деб ўйлардим, лекин келиб  билдимки, Самарқанд телевизорда кўрганимдан анча гўзал экан. 

30.08.2015

2Волкер НЕЕФ,  “Berliner Blatt” газетаси бош муҳаррири (Германия): - “Шарқ тароналари” Х Халқаро мусиқа фестивали очилиш маросимини Регистон майдонида туриб кузатиб бордим. 

30.08.2015

228 август куни Самарқандда “Шарқ тароналари” Х халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Биз фестиваль иштирокчилари билан шу ҳақда суҳбатлашдик.

Официальная страница на Facebook    Официальный канал фестиваля на YouTube

 

Yangiliklar

« Back

ЖАҲОНГА ЁЙИЛГАН “ШАРҚ ТАРОНАЛАРИ”  30.08.2015 05:42

Беш кун давомида дунёнинг энг кучли санъаткорларини ўзида жамлаган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали якунига етди. Ўз миллий мусиқа маданиятининг ўзига хос жиҳатларини кўрсата олган санъаткорлар совринни қабул қилар экан, улардаги ҳаяжон жуда кучли эди. Биз  уларни суҳбатга тортдик.

DSC_0521

 

Гуванч ЖУМАНДУРДИЕВ, “Бахши Трио” гуруҳи аъзоси (Туркманистон):

Туркманистон

—  “Шарқ тароналари”дек нуфузли фестивалда қатнашиб совриндор бўлиш бахти ҳамма санъаткорга ҳам насиб этавермайди. Анжуман ғолиблари сафига кирганимиздан бошимиз кўкка етди. Ўзбекистонда бундай катта доирадаги фестивалнинг ўтказилиш мамлакатда маданият ва санъатга берилаётган эътиборнинг натижасидир. Бу ердаги атмосферани сўз билан тасвирлаб бериш қийин. Бизни қўллаган, ёрдамини аямаган ўзбек халқига раҳмат айтамиз. Ишонамизки, сизлар билан яна кўришамиз.

Бранда МАУРО, “Лаус Нова” гуруҳи аъзоси,(Италия):

Италия

Қалбимдан ўтаётган ҳиссиётларни гапириб бериш қийин. Бундай юқори даражадаги фестиваль совриндорлари қаторидан жой олиш ҳар қандай одамга фахр бағишлайди. Мен ҳам ўз гуруҳимдан фахрланяпман. Фестиваль жуда ажойиб бошланди ва юқори нуқтада якунланди. Бизга барча қулайликларни яратиб берган Самарқанд аҳлига катта раҳмат. Биз юртимизга ёруғ юз билан қайтамиз. Бу ерда ўтказган кунларни ҳеч қачон унутмаймиз!

Жанг ЖИНГ, Гран-при соҳиби “Жянгсу аёллар миллий оркестри” аъзоси (Хитой):

DSC_0547

Биз ўзимизни самода учаётгандек ҳис қиляпмиз.“Шарқ тароналари”да қатнашиш, Регистонда қўшиқ куйлаш орзуимиз амалга ошди. Бўлганда ҳам Гран-при билан юртимизга қайтадиган бўлдик. Ўтган кунлар давомида биз учун қайғурган, ғамхўрлик қилган барчага миннатдорлик билдираман. Бизни улуғлаган, кўкларга кўтарган Самарқандда сизлар билан яна учрашамиз деган умиддаман. Ҳаммаси учун раҳмат Самарқанд! Юрагимизда абадий қоласан, Ўзбекистон!

Темур АЪЗАМ.

Фаррух АЛИЕВ олган суратлар.